Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

2015 йил якунлари

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМда
2015 йил давомида бажарилган ишлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

АКМнинг умумий фонди 2015 йил 1 январ ҳолатига 318960 нусха нашрлардан ташкил топган. 2015 йил давомида кутубхонага,  

  • 538 номда 1167 нусхада  янги нашрлар келиб тушди; 
  • 3794 нусхада мазмунан эскирган адабиётлар фонддан чиқарилди.

АКМ фонди  15.12.2015 йил ҳолатига 316333 нусхани ташкил этди.

Ҳисобот даври давомида 4728 нафар янги китобхон рўйхатга олиниб, улардан 1748 нафари қайта рўйхатдан ўтганлар. 2015 йилда кутубхонага қатнов сони 157811 тани ташкил этиб, 453944 нусха нашр ва ахборот берилишига эришилди.

2015 йил  давомида АКМда жами 28 та оммавий ва 326 та турли кичик тадбирлар ўтказилиб, уларда 7979 нафар китобхонлар иштирок этди.

АКМ фаолиятини ва тақдим этиладиган хизматлар турини тарғиб қилишда http://ferlibrary.uz веб-сайти катта аҳамиятга эга. Сайт масофадаги фойдаланувчиларни  таркибий бўлимларнинг асосий йўналишлари ҳамда фондлари ва тақдим этиладиган хизмат турлари билан таништириш мақсадида ходимлар учун янги имкониятлар яратиб беради. Ҳисобот даври давомида АКМ http://ferlibrary.uz  сайти 86 марта бойитилди ва янгиланди. Йил давомида сайт таркибини ўзгартириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда, саҳифалар янгиланиб борилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355- сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. “Очиқ маълумотлар”, “АКМ оммавий ахборот воситалари саҳифаларида” саҳифалари очилди.

2015 йил давомида АКМ сайти фойдаланувчилар сони 25745, саҳифалар билан танишганлар 45596 кишини ташкил этди.

Ҳисобот даврида “Кутубхоначидан сўранг” саҳифасига 111 фойдаланувчидан 122 сўров тушди.

“АКМ таркибий бўлимлари” саҳифаси таҳрир қилинди – ўзбек ва рус тилларида “Раҳбарият”  бўлими қўшилди.

“АКМ ОАВ саҳифаларида” саҳифаси мунтазам бойитиб борилмоқда. 4 чоракда республика ва маҳаллий нашрларнинг 8 мақоласи билан бойитилди, шунингдек, АКМда ўтказилган тадбирлар ҳақида ахборот вилоят ҳокимлиги (fergana.uz)  сайтида ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (http://uza.uz). сайтида ёритилди.

Таркибий бўлимлар фаолиятини, фондини, тақдим этиладиган хизматлар турини АКМ фойдаланувчилари орасида тарғиб қилиш мақсадида “Кутубхона билан танишув” мавзусида кутубхона бўйлаб саёҳатлар (74 экскурсия/1288 киши), янги адабиётлар кўргазмалари (43 кўргазма/696 нашр) ва кўргазма олдидаги мавзули обзорлар (41 обзорларда 1313 киши иштирок этган) ташкил этадилар.

Фойдаланувчиларни жалб қилишда Маънавият соатлари – (5/92 иштирок этди, берилди- 225 нусха), Компьютер саводхонлиги дарслари – (21 / 130 АКМ фойдаланувчиси ўқитилди) катта аҳамиятга эга.

Китобхонларни ватанпарварлик, эстетик тарбиясига кўмаклашувчи, мулоқот қилишнинг шундай хизмат шаклларидан бири  қизиқувчилар клубларидир.

Хорижий тиллардаги адабиётлар зали қошида ташкил этилган хорижий тилларга қизиқувчилар клуби ўз фаолиятини 3 та: инглиз, немис ва корейс тили гуруҳларига бўлди. Клубларнинг асосий мақсади – ўрганаётган тилида мулоқот қилишни ривожлантириш, мамлакатнинг тарихи, маданияти ва бошқ. билан танишишдир.                      

Қизиқувчилар клуби мунозара ва тадбирларни муҳим ва унутилмас саналарга бағишлаб ўтказмоқда. Ҳисобот даврида инглиз, немис, корейс тилларида 92 мунозаралар ўтказилиб, уларда 1962 фойдаланувчи қатнашди.
Movie club да 100 фойдаланувчи иштирокида 11 та фильм инглиз ва немис тилларида намойиш этилди

“Саломатлик” клубининг мақсади соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳафтанинг сешанба, пайшанба кунлари ўз машғулотларини ўтказади.

Жами  77 машғулот /16 киши ўтказилди.

Маънавият ва маърифат сектори “Шахмат мактаби”ни ташкил этди. Шахмат ўйинига қизиқувчилар учун 8 марта  машғулотлар ташкил этилди. Машғулотларда фойдаланувчилар сектор фондида мавжуд адабиётлардан фойдаландилар. Қатнов – 52; берилиш – 67 нусхани ташкил этди.

АКМ вилоят ҳамда республика кўрик-танловларида мунтазам қатнашиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 24-йиллик байрами муносабати билан вилоят ҳокимининг 2015 йил 15 августдаги 170-Ф-сон фармойиши асосида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!эзгу ғояси остида ўтказилган кўрик-танловда Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот кутубхона маркази  қатнашиб, “Энг намунали ахборот кутубхона муассасаси” номинацияси ғолиби бўлди ва вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан I-даражали дипломи ва компьютер билан тақдирланди.

2015 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган АКМ ходимлари ўртасидаги «Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» кўрик-танловининг Республика босқичида Фарғона вилоятининг “Аҳмад Фарғоний” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.

ОАВ да реклама: 20
Фарғона вилоят телевидениеси:3
28 январь – интервью Д. Мизалиев «Кутубхона фондларини рақамлаштириш»
                -  интервью Р. Таджибаев «Электрон кутубхоналар имкониятлари»
14 август  – Интервью И. Эрматова «Окила аёл»

Радио:2
17 июль -  Радиообзор. Эрматова И. “Янги келган адабиётлар шархи»
5 август Радиообзор. Мамадиева Д. «Кутубхона – маънавият ўчоғи» 

Мақолалар:15
АКМ Шарқий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий кутубхоналар билан ҳамкорликда иш олиб боради.Вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 30 декабрдаги 376-01-50-сонли чора-тадбирлар режасига асосан, вилоят АКМ ташаббуси билан ҳарбий қисмда электрон кутубхона ташкил этилди. Электрон кутубхона фондини бойитиш мақсадида АКМ томонидан 10000 ресурслар совға қилинди. Кутубхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Рустам Халилов иштирок этди.

Ҳисобот даври давомида АКМ ходимлари томонидан ҳарбий кутубхоналар кутубхоначилари учун 2 марта методик ёрдам кўрсатилди, аскарлар учун 2 марта адабий кеча ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда 10 нафар кутубхоначи ва 2000 нафардан ортиқ аскар ва офицерлар қатнашдилар.

АКМда таълим муассасалари ўқувчи-талабаларининг амалиёти ўтказилади.   Ҳисобот йилида 64 нафар олий ўқув юртлари, 13 нафар коллеж ўқувчилари “Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, кўргазмалар ташкил этиш, обзорларни ташкил этиш ва ўтказиш” йўналиши бўйича АКМ таркибий бўлимлари амалиёт ўтадилар.

Замонавий технологияларни кутубхона фаолиятига тадбиқ этиш ходимлардан мунтазам таълим олиш, хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва электрон ресурсларни шакллантириш кўникмаларига эга бўлишни талаб этади.  Шунинг учун АКМда кутубхона кадрлари малакасини ошириш ишлари доимий аҳамият касб этади.

2015 йил  давомида малака ошириш бўйича қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

1 нафар ходим Миллий кутубхона томонидан ташкил этилган «АКМ мутахассисларига Ўз. Миллий кутубхонаси технологияларидан фойдаланган ҳолда услубий ёрдам кўрсатиш» йўналишида таълим олди.

22-24 июль кунлари АКМнинг 2 нафар ходими Тошкент ш. Ёш дастурчилар марказида “Кадата-3да ишлаш кўникмалари” йўналиши бўйича таълим олдилар.

2015 йил 21 апрель куни АКМ директори, директор ўринбосари ҳамда 28 нафар ходимлари иштирокида Америкалик кутубхонашунослик соҳаси мутахассиси  Массачусетс штати Эймс эркин кутубхонаси директор ўринбосари Ума Хайрмат томонидан  Ума Хайрмат ва Кей Энн Касселнинг “ХХ1 асрда маълумот ва ахборот хизматлари” китобининг тақдимоти ўтказилди.

ТАТУ Фарғона филиалида 16 нафар ходим учун инглиз тили бўйича машғулотлар ташкил этилди. Янги ишга келган 10 нафар ходимлар учун Кутубхоначилик ва АКТ йўналишлари бўйича 3 марта машғулотлар ўтказилди. 10 нафар таркибий бўлимлар мудирлари учун “Меъёрий-услубий ҳужжатларни ўрганиш” мавзусида, АКТ бўйича  9 нафар ходимлар ўқитилди.

Ҳар ойда барча ходимлар учун «Мутахассислик соати»  ҳамда «Библиотека» ва «KUTUBXONA.UZ.» журналлари саҳифалари бўйлаб шарҳлар бериб борилади.

Кутубхона муассасалари учун методик марказ сифатида АКМ ходимлари вилоят кутубхоначиларига кутубхона фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш, янги иш шаклларини юритиш бўйича мунтазам семинар машғулотлари, методик ёрдам ва маслаҳатлар бериб келади.

Фарғона шаҳри, Тошлоқ, Олтиариқ, Ёзёвон, Фарғона туманларидан 32 нафар АРМ ходимлари 15 кун давомида «Кутубхоначилик иши асослари», «Кутубхоначилик ишида АКТ» - мавзуларида ўқитилди.

4 нафар АРМ ходимлари учун АКМ таркибий бўлимларида 3 марта стажировкалар ташкил этилди.

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 

Режага асосан,  АКМнинг таркибий бўлимларида  фойдаланувчиларнинг иш фаолиятига ёрдам тариқасида қуйидаги ресурслар яратилди:

Маълумотлар базаси – 1; Электрон файл папка – 1; Файл папкаси – 2;

Ахборот технологиялари бўлими томонидан Power Point дастурида “2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” мавзусида 14 слайддан ташкил топган тақдимот яратилди. Тақдимот ўзбек ва рус тилларида бўлиб, Давлат дастури асосида амалга оширилган ишлар тавсия этилган.

Тақдимот -1; кеча-1; шарҳ-1; мунозаралар -8; ахборот соати-1 ўтказилиб, уларда 262 нафар фойдаланувчи иштирок этди.

АКМ жамғармасидаги нуронийларга ғамхўрлик, уларнинг ҳуқуқлари, умуман кексаларга тааллуқли бўлган ҳужжатларни тарғиб қилиш мақсадида 10 та доимий кўргазмалар ташкил этилиб, уларда  148 нусха ҳужжатлар тақдим этилди. Жами кўргазмалар билан 1731 нафар китобхон танишди ва уларга 2116 нусха ҳужжат ва ахборот берилишига эришилди.

Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш.

Бугунги кунда кутубхонада ташкил  этилган ягона ахборот  макони 73 компьютер, АКМ йиғма электрон каталогидан эркин фойдаланиш, Республиканинг кутубхона корпоратив тармоғига чиқиш имконини берувчи учта сервердан иборат локал тармоқни ўзида жамлаган. Фойдаланувчилар учун 30 АИЖлари яратилган бўлиб, улар МБлар билан ишлашлари, ЭКда қидирув ва буюртмани амалга оширишлари, офис дастурларида (Word, Exsel, Pover Point ва бошқ.) ўзлари ишлашлари мумкин.

АКМ китоб фондини рақамлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Ҳисобот даврида 828 китоб (298739 вароқ) рақамлаштирилди. Жами 1483 китоб (417532 вароқ) ақамлаштирилди, улардан 52109 вароқ таҳрир қилдинди.

Электрон ўқув зали ходимлари томонидан АКМ фойдаланувчилари учун тўлиқматнли электрон ресурсларни тақдим этиш бўйича дастур яратилди. Дастур  «C++Builder» тилида яратилган бўлиб, бугунги кунга қадар дастурга 150 та электрон китоблар  киритилди

Бугунги кунда электрон каталогнинг ҳажми  145500   ёзувни ташкил этиб, улардан  142484 – ретроввод ва янги адабиётлар, 525 - электрон ресурслар, 260 – музей нашрлари, 2231- нодир нашрлар ташкил этади.  2015 йил давомида ЭКга 1009 ёзув киритилди, 23354 ёзув таҳрир қилинди.

Ахборот- библиография бўлими  матбуот нашрларининг МБни юритади, бу ерда матбуот нашрлари мақолаларининг аналитик тавсифи берилади, йил давомида МБга 3174 ёзув киритилиб, бугунги кунда ҳажми 28074 ёзувни ташкил этади.

Директор:                                               Ш. Аслонов