Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

2016 йил – Соғлом она ва бола йили

 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали йиғилишидаги маърузасида  2016 йилни Соғлом она ва бола йили деб эълон қилди.

     Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Маълумки, бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар кайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди, ўз зурриёдининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди. Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз.

    Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман.  Ана шундай муҳим ҳаётий қадриятни жамиятимизда янада чуқур қарор топтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларимизни янада юксак босқичга кўтариш мақсадида мен кириб келаётган янги - 2016-йилни юртимизда Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилишни таклиф этаман”.

 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг   фармойиши  «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида


Олдинги йилларнинг  номланиши

Йиллар

Йил номлари

 2015

 Кексаларни эъзозлаш йили

2014

Соғлом бола йили

Обод турмуш йили

2012

Мустаҳкам оила йили

2011

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

2010

Баркамол авлод йили

2009

Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили

2008

Ёшлар йили

2007

Ижтимоий ҳимоя йили

2006

Хомийлар ва шифокорлар йили

2005

Сиҳат -саломатлик йили

2004

Меҳр ва  мурувват йили

2003

Обод маҳалла йили

2002

Қарияларни қадрлаш йили

2001

Оналар ва болалар йили

2000

Соғлом авлод йили

1999

Аёллар йили

1998

Оила йили

1997

Инсон манфаатлари йили

1996
Амир Темур йили