янгиликлар
Ассалом Наврўз 24.03.2014 10:52
АКМнинг таркибий бўлимларида баҳор ва янгиланиш байрами Наврўз муносабати билан тадбирлар бўлиб ўтди.
Дунё тан олган юртим 28.02.2014 10:42
2014 йил 27 февраль куни Ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 22 йиллиги муносабати билан “Дунё тан олган юртим” мавзусида кутубхона фойдаланувчилари учун суҳбат ўтказилди.
Шоирлар шоҳи ва шоҳ шоир 19.02.2014 08:02
Шу кунларда давлат арбоби, буюк саркарда, шоир ва тарихчи Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 531 йиллиги кенг нишонланмоқда. Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам ушбу сана муносабати билан бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Алишер Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз 18.02.2014 10:51
 Навоий асарлари бутун инсониятнинг маънавий мулкига айланганлиги барчага маълум. Салкам олти аср вақт ўтишига қарамай бетакрор шеъриятга бўлган қизиқиш ҳали ҳам сўнгани йўқ. Шу маънода Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМда ҳам буюк сўз санъаткори Навоий ҳазратлари таваллудининг 573 йиллиги муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси 06.12.2013 10:50
2013 йил 4 декарь куни Ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан “Ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Мутолаа – тафаккур тарбиячиси 18.11.2013 14:43
2013 йил 16 ноябр куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Мутолаа – тафаккур тарбиячиси” шиори остида адабий кеча ташкил этилди. Тадбир Германия халқ университетлари уюшмасининг халқаро ҳамкорлик институти кўмагида ўтказилди.
 
соат 10:00 да АКМнинг тадбирлар залида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ва истеъдодли ёзувчи Исажон Султон билан учрашув бўлиб ўтди.

соат 14:00 да Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” китоби тақдимоти ўтказилди.
Мустақиллик – ўзбек халқининг буюк ғалабаси» 20.09.2013 15:36
19 сентябрь куниЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ўзбек халқининг буюк ғалабаси” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
Страницы:
[ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] 60 [ 61 ]
|