Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Бизнинг йўлимиз – энг тўғри йўл  10.12.2015 17:00

ЛДПР2015 йил 10 декабрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаши, вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ходимлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

лдпДавлатимиз раҳбари ўз маърузаларида “Конституциямиз бугунги кунда юртимизда мустақил, суверен демократик давлат барпо этиш, кўп укладли бозор иқтисодиёти таркибида хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлаш ва унинг ҳимоясини кафолатлаш, шунингдек, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий ва қонунчилик пойдеворига айланди”, деб айтиб ўтдилар.

Тадбирда қайд этилдики, жамиятимизни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича пухта ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган, дунёда тараққиётнинг “ўзбек модели” деб тан олинган дастур асосида замонавий, жадал ва барқарор ривожланиб бораётган давлат шаклланди. 

Хусусан, тадбиркорлик субъектларини қисқа вақт ичида жадал ривожланиши учун барча имкониятлар яратиб берилди. Бу жиҳат Юртбошимиз маърузаларида ҳар томонлама асосланганлиги фарғоналикларда катта таассурот қолдирди. Буни дунёдаги саноқли давлатлар қаторида Ўзбекистонда иқтисодиёт қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 9 баробардан зиёдга ўсганида кўриш мумкин. Қолаверса, кейинги 11 йилда, жумладан, жорий 2015 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари барқарор равишда 8 фоиздан юқори бўлиб келаётгани давлатимиз раҳбари раҳнамоликларида нақадар тўғри йўл танланганини яққол кўрсатиб турибди.

– Мамлакатимизда аҳолини кафолатланган иш жойлари билан таъминлаш, содда қилиб айтганда, одамларни кундалик турмушини фаровон қилишнинг энг мақбул йўли ишлаб чиқилган, – дейди тадбирда сўзга чиққан ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ижроия аппарати раҳбари Ғ.Абдуллаев. – Ҳозирги кунда вилоят ялпи ички маҳсуотининг 80 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари улушига тўғри келади. Бу вилоят иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари маърузаларида мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар батамом бартараф этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Қолаверса, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишига бир неча йиллар олдин эътибор қаратила бошлангани ва бугунги кунда дунёнинг мана-ман деган ривожланган давлатлари ҳам аста-секинлик билан шу йўлни танлаётгани бизнинг йўлимиз нечоғлиқ тўғри эканлигини яққол исботлаб берди.

Тадбирда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар соғлиғини сақлаш, бўлғуси оналар соғлиғи устидан назорат қилиш тизими сифатини тубдан ошириш борасида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларининг кенг татбиқ этилиши натижасида юртимизда оналар ва болалар ўлимининг уч баробарга камайгани ва аёлларимизнинг ўртача умр кўриши 75,8 ёшни ташкил этгани эътироф этилди.

Президентимизнинг кириб келаётган янги – 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилганликлари ҳам мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада юксак босқичга кўтаришидан далолат беради.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100