Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

2016 йил 4 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Навоий ва бугунги шеърият” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.  04.02.2016 13:19

Навои2016 йил 4 февраль куни вилоят АКМнинг тадбирлар залида шеърият мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Навоий ва бугунги шеърият” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирда Фарғона Давлат университети қошидаги академик лицей, алоқа ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежлари ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда шунингдек, Фарғона Давлат университети ўқитувчиси М. Ҳомидов, шоира Фарида Анис, академик лицей ўқитувчиси М. Аҳронқулова, кутубхонанинг доимий китобхони, устоз Ҳабиб Юсуфий қатнашди.

Тадбирни АКМ директори Шоҳидбек Аслонов очиб берди ва буюк аждодимизнинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳосининг замон ва макон чегараларини билмаслиги, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шони, шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткори эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

Сўзга чиққанлар Алишер Навоий – буюк шоир, мутафаккир инсон ва бор умрини адолат тантанаси, эл-юртнавои3 фаровонлигига бағишлаган давлат арбоби бўлганлиги,  унинг фақат адабиётдагина эмас, балки инсон сифатида ҳам замонасининг нодири эканлиги, юксак илоҳий маънавият соҳиби сифатида у битта ўзи бутун мамлакатга татиганлиги эътироф этилди.

Тадбир учун “Алишер Навоий – маънавият қуёши” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, унда Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятини ёритиб берувчи нашрлар тақдим этилди. Ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова кўргазмадаги адабиётларга шарҳ берди.

Тадбир давомида Фарғона санъат коллежи анъанавий ижрочилик бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан Навоий ғазаллари билан ижро этилган қўшиқлар йиғилганларга жуда ҳам манзур бўлди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100