Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

2016 йил 9 февраль куни маънавият ва маърифат секторида ”Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз” мавзусида суҳбат ўтказилди.  09.02.2016 15:04

сд2016 йил 9 февраль куни маънавият ва маърифат секторида доимий китобхонлар учун сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ”Навоий ижоди – миллий маънавий хазинамиз” мавзусида суҳбат ўтказилди.  Сектор мудири Ф. Альмухаметова  тадбирни очар экан,      шу кунларда Алишер Навоийнинг таваллуд куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишоналанаётганини айтиб ўтди. Буюк аждодимизнинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳосининг замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳар биримизда фахр, ифтихор туйғуларини уйғотади. Алишер Навоий буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси,  миллатимизнинг ғурури, шони, шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир.

сд1

 Секторнинг доимий китобхони М. Жўрабоева Навоий ижодининг дурдонаси саналган “Хамса” достони ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари доимий китобхонлар Г. Тоирова, Г. Равшанова тадбирда фаол иштирок этиб, шоирнинг ҳикматли сўзларидан, Президенмизнинг Алишер Навоий ҳақида фикрларидан намуналар ўқиб бердилар. Тадбир учун “Шеърият ва саховатда беназир инсон” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, кўргазмадаги нашрларга шарҳ берилди.

Суҳбат ниҳоясида сектор фонотекасидан янграган Алишер Навоий қаламига мансуб “Айлагач”, “Истадим”, “Бўлмиш” қўшиқлари барчага манзур бўлди


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100