Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

"Муштарий таваллудининг 205 йиллигига бағишланган" Ахборот дақиқаси.  24.02.2016 11:25

2016 йилнинг 24 февраль куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхонаси марказининг Ўлкашунослик секторида ўзбек мумтоз адабиёти шоираси Муштарий таваллудининг 205 йиллигига бағишланган ахборот дақиқаси бўлиб ўтди. Секторнинг етакчи кутубхоначиси Қодирова Дилором Муштарий ҳақида китобхонларга маълумот берди. Ахборот дақиқасида 42 нафар китобхон қатнашди.

 Муштарий ҳақида маълумот.

       Ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан бири Муштарий (тахаллуси, исми Саодат) Қўқонда тахминан 1810/11 йилда туғилган. Вафот этган йили номаълум. У Худоёрхон саройида котибалик ва муншийлик қилган. Мунший – араб тилида “котиб, ижодкор” маъносини англатади. Ўрта Осиё хонликлари даврида хонлар ёки айрим ҳокимларнинг ёзув-чизув ишларини олиб борган шахсий котиби бўлган. Мунший лавозимига маълумотли, ҳуснихат кишиларгина олинган. Муншийлар олим ва фозил кишилар бўлганлиги учун оддий котиб (мирза)лардан фарқ қилган.

       Муштарий ана шундай илмли, фозил инсон бўлиб, ижод билан ҳам шуғулланган. У шеърларида кишиларни яхшилик, камтарлик, поклик ва адолатга чақирган.  Муштарий ижодида достончилик ва қиссанавислик етакчи ўринда туради. Шоира халқ оғзаки достонларининг ёзма шеърий намунасини яратган. “Маликаи Дилором” достони оғзаки адабиётдаги “Орзигул” достонига мазмунан яқин. “Маликаи Дилором” достони ва халқ қўшиқлари усулида ёзган ғазаллари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти фондида сақланади.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100