Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Санъатимизнинг ёрқин юлдузи  31.03.2016 16:01


DSCN1746Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят-ахборот кутубхона марказида атоқли ўзбек раққосаси, хонанда ва балетмейстер, Ўзбекистон халқ артисти Тамарахоним таваллудининг 110 йиллигига бағишланган  “Санъатимизнинг ёрқин юлдузи” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Қўлларини кенг ёйиб оққуш мисол хиром айлаётган раққоса... Унинг масъум ва беҳад назокатли  ҳаракатлари ... Уларда олам-олам маъно – ҳаёт, гўзаллик, нафосат, меҳру муҳаббат мужассам! Маъсум табассум, узун-узун эгик киприклар... ойдек, кундек ёниқ чеҳра! Қанчалар жозибали, қанчалар серли! Раққосанинг ҳар бир ҳаракати, хиромларида  ҳаёт ва бахт  аксланади. Агар билсангиз, ўзбек рақс санъатининг ўзига хос ва бетакрор ҳаракатларининг  асосчиси бор. Бу – Тамарахоним!

Тамарахоним 1906 йил Марғилон шаҳрида дунёга келган. Ўзбек тупроғида туғилган арман қизи ўзбек миллатининг энг яхши хислатларини ўзида тарбиялади. Ёшлигидан миллий санъатимизга меҳр қўйган Тамарахоним ўзбек рақси усталари ва санъаткорлари Муҳиддин Қориёқубов, доирачи Уста Олим Комилов, Юсуфжон қизиқ Шакаржоновларни устоз билиб, улардан санъат сирларини ўрганди. Улар билан ҳамкорлик Тамарахонимга биринчилардан бўлиб мураккаб рақс жараёнини яратишда ёрдам берди. Тамарахоним аёллар меҳнатини акс эттирувчи “ип йигириш, газлама тўқиш” каби ҳаракатларни қайта ишлаб, ўзбек рақсларида қўллади. Бу рақслар меҳнат жараёнини намоён этди. 

 Раққосанинг жўшиб чиққан ички ҳис-туйғулари ўзбек хореографиясига, ўзбек рақс санъатига асос солди. Шундай қилиб, бир-биридан дилбар, ўлмас рақслар пайдо бўлди.

                                              DSCN1749   DSCN1793    DSCN1776

       Ўтган асрнинг 20-30 йиллари Тамарахонимнинг ҳам эстрада, ҳам театр саҳнасидаги истеъдоди баб-баравар гуллай бошлади. У катта концертларни ижро этиш билан бирга, мусиқали драматик спектаклларда бир йўла уч қиёфада – раққоса, хонанда ва актриса сифатида ўз маҳоратини намойиш қилган. У декоратив санъатнинг 1925 йили Париждаги халқаро кўргазмасида, халқлар ижодининг 1930 йили Москвада бўлиб ўтган олимпиадасида, 1935 йили Лондонда ўтказилган биринчи халқаро фестивалда вокал-рақс драматик саҳнанинг ўз оҳанги, усулига DSCN1764 эга бўлган ҳақиқий намояндаси сифатида шуҳрат қозонди.  
        Тамарахоним бутун умрини ўз санъати орқали халққа, оддий одамлар қалбига илиқ туйғулар, қувонч олиб киришга бахшида этган.
    У 50 йиллик артистлик фаолиятида 86 та дунё халқларининг ашула ва рақсларини ижро этди. Мухтасар айтганда, ўзининг меҳнату маҳорати билан нафақат ўзбек халқини, бутун дунё халқларини эстетик, руҳий, маънавий жиҳатдан тарбиялашга беқиёс ҳисса қўшди. Рақсларни саҳналаштиришда ҳар бир халқнинг урф-одатларини, қадриятларини, турмуш тарзини ўрганди. Халқ оҳанги, овоз йўналиши, нутқ товушлари билан қизиқди. У халқ ижодидан кўп нарса ўрганиб, уни яна халққа қайтарди. Тамарахоним томошабинни ўзига ром эта оларди, чунки у қайси халқ рақсини ижро этмасин, қайси халқ қўшиғини
 куйламасин маромига етказиб ижро этарди.
    Жўшқин ва жозибадор раққоса ўзининг ёрқин қобилияти билан 1932 йилда Ўзбекистон халқ артисти деган фахрли унвонга сазовор бўлди, халқ қалбидан муқим ўрин олди, тарих зарварақларида буюк санъаткор сифатида жой олди. 
    Ахборот-кутубхона марказида санъаткор ижод-фаолиятига ба-ишланган “Шарқ рақсининг гавҳари” китоб кўргазмаси очилди. Кўргазмада Тамарахоним ҳаёти ва ижодига бағишланган адабиётлар жой олди.

Тадбирда буюк санъаткор репертуаридан лапарлар ижро этилди ва слайдлар намойиш қилинди.

 

 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100