Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

2016 йил 7 апрель куни “Соғлом она ва соғлом бола – ҳаёт тимсолидир” мавзусида тадбир ўтказилди.  07.04.2016 15:35

        2016 йил 7 апрель куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “2016 йил – Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ва 7 апрель - Бутунжахон саломатлик куни муносабати билан   “Соғлом она ва соғлом бола – ҳаёт тимсолидир” мавзусида тадбир ўтказилди.
       Тадбирга вилоят “Она ва бола” скрининг маркази мутахассислари Ф. Абдуллаева,     А.Рўзиев, Н. Хаитова, Фарғона ўсмирлар диспансери эндокринологи Д.Абдуллаева, вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти ўқитувчиси Н. Абдураҳмонова таклиф этилди.
       Тадбирда шунингдек. Фарғона ҳуқуқ коллежи ва Фарғона педагогика коллежи ўқувчилари, АКМ ходимлари иштирок этдилар.  

   соглом очз  высть соглом   соглом выст    
       АКМ директори Ш. Аслонов тадбирни очиб, йиғилганларни меҳмонлар билан таништирди.
Тадбирда  “Она ва бола” вилоят скрининг маркази врач-гинекологи Ф. Абдуллаева сўзга чиқиб, эрта турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, репродуктив саломатлик ва уни ҳимоя қилиш омиллари, ёшлар  репродуктив саломатлигига давлат томонидан энг муҳим масала сифатида қаралишини таъкидлаб ўтди. Маърузачи  слайд-тақдимотлар намойиши орқали катнашчиларга масаланинг барча муҳим томонларини ёритиб берди.
       Фарғона ўсмирлар диспансери мутахассиси   Д. Абдуллаева сўзга чиқиб, камқонлик ва йод танқисчилиги касалликларининг олдини олиш ва даволаш    масалалари бўйича камқонлик ва йод танқислиги касалликлари ҳозирги кунда кенг тарқалган касалликлар рўйхатига кириши ва бу касалликлар  гигиенага риоя қилмаслик, нотўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик натижасида келиб чиқиши ҳақида аниқ фактлар билан сўзлаб берди.
       “Она ва бола” скрининг маркази генетик-невропатологи А. Рўзиев  генетика ва унинг ирсий касалликлардаги аҳамияти ҳақида гапириб,  никоҳ қуришда қариндошликнинг салбий оқибатларини аниқ мисоллар билан баён қилди.
        Вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти ўқитувчиси Н. Абдураҳмонова ҳар бир инсоннинг соғлиги ўз қўлида эканлиги, соғлом турмуш тарзига, шахсий гигиенага риоя этиш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
       Маърузачилар кўтарган барча масалалар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахасиссларга мурожаат қилдилар.
       Тадбир сўнггида Ш. Аслонов ёшлик – нафақат жўшқинлик даври, балки ҳаётда тўғри йўлни танлай билиш даври ҳам эканлигини таъкидлаб ўтди ва бугунги тадбир меҳмонларига миннатдорчилик билдирди.
       Савол-жавоб жуда қизиқарли давом этди. Кўрилган масалалар барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
       Тадбир учун “Она ва бола таянчи” китоб кўргазмасида тиббиёт, она ва болаларни соғломлаштириш мавзусидаги нашрлар тақдим этилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100