Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Ўсмирларнинг деструктив хулқи коррекциясида библиотерапия методининг қўлланилиши” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.  20.04.2016 14:14

2016 йил 19 апрель куни Фарғона ҳуқуқшунослик коллежида “Ўсмирларнинг деструктив хулқи коррекциясида библиотерапия методининг қўлланилиши” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарга Фарғона вилоят прокурори катта ёрдамчиси А. Назаров, ЎМКҲТ ҳудудий бошқармаси бошлиғи М. Холдоров, ММИБ масъул ходими Б. Баратов, Фарғона вилоят халқ таълими ходимлариниСалима қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти кафедра мудири М. Отажонов, Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМ сектор мудири С.Юсуповалар таклиф этилди. Шунингдек тадбирда вилоятдаги 157 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлари  психологлари қатнашдилар.

       Тадбирни ЎМКҲТ ҳудудий бошқармаси бошлиғи М. Холдоров очиб, вилоятдаги ўсмирларнинг руҳий ҳолати, ижтимоий муҳити ҳақида гапириб, соғлом психологик муҳит яратишда психологлар ота-оналар, маҳалла билан ҳамкорликда ишласа, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

       Вилоят прокурори катта ёрдамчиси А. Назаров ўз сўзида ўсмирлар ўртасида юз бераётган суицид ҳолатлари ва жиноятчилик ҳақида гапириб, бундай ҳолатларнинг олдини олишда болалар психологларининг олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб, психологлар мудҳиш воқеадан кейин эмас, балки воқеадан олдин воқеа сабабларини аниқлаши кераклиги ва бундай фожеаларнинг олдини олиш зарурлигини уқтириб, ҳар бир психолог бу борада ўз таклифини ёзма равишда беришини илтимос қилди.

    Тадбирда шунингдек психология фанлари номзоди, доцент М. Отажонов “Библиотерапия тарихи ва бугунги муаммолари”, Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи психологи И. Мўминова “Ўсмирлар билан ишлашда библиотерапиянинг қўлланилиши”, Қува Агросаноат КҲК психологи М.Узақова “Шахсий библиотерапевтик рецептура” мавзуларида маъруза қилиб, библиотерапия методини қўллашда ўзларининг тажрибаларидан мисоллар келтирдилар.

photo_2016-04-21_16-40-22

Вилоят АКМ мутахассиси библиотерапия методининг кутубхонада қўлланилиши, китобнинг ўсмирлар тарбиясига ва дунёқарашининг шаклланишига таъсири, хулқини коррекциялашга ёрдам бериши ҳақида гапирди.

                   Тадбир давомида видеороликлар намойиш этилди. Ўқув муассасалари психологлари учта гуруҳда турли фан соҳаларига оид адабиётларнинг ўсмирлар хулқини коррекциялашдаги таъсирини кўриб чиқдилар. Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100