Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Талабалар спорт байрамига тараддуд  12.05.2016 09:01

Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ўтказилаётган ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари катта қизиқиш билан ўрганаётган уч босқичли –“Умид ниҳоллари” умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида, “Баркамол авлод”  коллеж ва лицейлар ўқувчилари ўртасида, “Универсиада” олий ўқув юртлари талабалари ўртасидаги спорт ўйинлари – баркамол авлодни тарбиялаш, янги истеъдодларни аниқлашда асосий мезон вазифасини ўтамоқда.

Май ойида Фарғонада талабаларнинг «Универсиада–2016» мусобақалари финал босқичи бўлиб ўтади. Айни кунларда вилоятда мазкур спорт байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Катта аҳамиятга эга бўлган “Универсиада” ўйинлари ҳар уч йилда ўтказилади. Бунгача Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабаларининг спорт ўйинлари Бухорода– 2002, 2013, Андижонда -2010, Тошкентда- 2007, Самарқандда -2004, Наманганда – 2000 ўтказилган.

УНИВЕРСИАДА
ФАРҒОНА 2016

Мусобақалар ўтказиладиган 29 объект, жумладан, Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти, Фарғона олимпия заҳиралари спорт коллежида тайёргарлик ишлари авжида. Спорт заллари замон талаблари асосида таъмирланиб, жиҳозланмоқда.

Фарғона давлат университетида 3 минг 200 ўринли футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, учта волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

политех стадион олимп fer1 фергана ФДУ

Мусобақа иштирокчиларининг яшаши, овқатланиши ва мазмунли дам олиши учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона давлат университети ва Фарғона политехника институтининг талабалар турар жойи бинолари замонавий таъмирдан чиқарилмоқда.

Вилоят марказида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, хиёбон ва кўчаларда гулзорлар ташкил этилмоқда. Фарғона, Маърифат, Мураббийлар каби марказий кўчалар замонавий архитектура талаблари асосида таъмирланмоқда, қарийб 5 километрлик йўл реконструкция қилинмоқда.

Тайёргарлик ишлари қай даражада олиб борилаётгани, Универсиада – 2016 дастури ва вазифалари, спорт ўйинлари қаерда ва қачон ўтказилиши ва албатта, барча мусобақалар, ҳамда ғолиблар ҳақидаги маълумотлар билан  Универсиада – 2016 нинг расмий сайти http://www.universiada-2016.uz/ да танишишингиз мумкин.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100