Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Ахборот хуружлари ва унга қарши кураш технологиялари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  25.05.2016 16:10

Ashampoo_Snap_2016.05.26_15h07m54s_002_2016 йил 25 май куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ахборот хуружлари ва унга қарши кураш технологиялари” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Жаҳон геосиёсатининг бугунги таҳлили шундан далолат берадики, тиғиз ахборотлашган жамият шароитида кучли рақобат юзага келмоқда, аҳоли, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган хавф-хатарлар кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам ахборот асрида ёшлар дунёқарашини соғлом асосда шакллантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини илмий асосда ўрганиб, зарур хулосалар, керакли услубий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ахборот технологиялари бўлими мудири Р. Таджибоев бугун юртдошларимиз онгига бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган даражада улкан зиён етказиши мумкинлиги, бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, илмий асосда пухта ташкил этилган, узлуксиз олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш лозимлиги, токи ёшларимиз миллийлигини сақлаб қолган ҳолда, дунёни чуқур англайдиган, давр шиддати билан қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсагина,  ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар юртдошларимизга ўз таъсирини ўтказа олмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда Президентимиз таъбири билан айтганда, “ҳаммамизга яхши аён бўлиши керакки, “ахборот асри” деб ном олган ХХI асрда ҳеч қайси давлат ёки жамият ўзини темир девор билан ўраб олмайди. Айни пайтда аҳвол шундай экан, деб қўл қовуштириб ўтириш ҳам тўғри келмайди. Бундай таҳдидларга жавобан биз ҳам содда бўлмасдан зарур чора-тадбирларни кўришимиз керак. Айниқса, фарзандларимиз қалбида келажакка ишонч туйғусини амалга ошириш учун уларнинг асосли ва ҳаққоний маълумот ва ахборотларга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади”. 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100