Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

2016 йил 22 июнь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Гиёҳвандлик – инсон ҳалокати” мавзусида Маънавият соати ўтказилди.  23.06.2016 15:32

2016 йил 22 июнь куни  “Гиёҳвандлик – инсон ҳалокати” мавзусида Маънавият соати  ўтказилди. Тадбирда  вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этдилар.

АКМ ҳужжатларни сақлаш бўлими ходими Д. Зокирова статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича 200 миллиондан ортиқ киши гиёҳвандлик ботқоғига ботганлиги, унинг домига тушиб қолаётганлар сони эса кундан-кун кўпайиб бораётгани, энг ачинарлиси, гиёҳвандликка чалинган 1 нафар кимса йил давомида ўнлаб иродаси суст кишиларни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлигини,  уларнинг кўпчилиги ёшлар эканлиги ниҳоятда ташвишланарли эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу боис ҳам БМТ ташаббуси билан 1997 йилдан бошлаб 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Мамлакатимизда ҳам бу иллатнинг илдиз отишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар йили гиёҳвандликка қарши кураш тадбирлари амалга оширилаётгани, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламда  тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани,  бу борада энг аввало оилада бола тарбиясига, унинг юриш-туришига эътибор кучайтирилмас экан, ижобий натижага эришиш ниҳоятда қийинлигини таъкидлади.

Гиёҳвандлик инсон жисмини қанчалик хароб қилса, худди шундай шахс ва жамиятнинг мол-мулки, бойлигига ҳам мислсиз даражада зарар етказади. Ўзбекистон Республикаси наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакатимиз БМТнинг Наркотик моддалар тўғрисидаги, Психотроп моддалар тўғрисидаги ҳамда Гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисидаги конвенцияларига қўшилган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва  психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100