Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

«Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танлови.  15.07.2016 16:08

2016 йил 15 июль куни вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” унвони учун ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танловнинг 2- вилоят босқичи бўлиб ўтди.

DSC_0956Танловда иштирок этиш учун вилоят ахборот-кутубхона муассасаларидан жами 31 та буюртма тушди. Танлов Низомига кўра танловнинг 1-шаҳар, туман босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган ахборот-кутубхона мутахассислари қатнашдилар.

Мусобақа 3 турда бўлиб, қатнашчилар 1- уй вазифаси шартида танлов иштирокчиси билан танишув, таништирилаётган ахборот-кутубхона муассасаситўғрисида ахборот, иштирокчи томондан қандай лойиҳа, хизматлар, тадбирлар ташкил этилганлиги, ахборот-кутубхона муассасасининг  фойдаланувчиси бўлишнинг 5 сабаби ва материални профессионал тарзда баён этиш бўйича беллашдилар.

2-турда танлов қатнашчилари ахборот-кутубхона соҳасига оид ҳамда умумий ақл-заковатини аниқлаш мақсадида 4 бўлимда тузилган 65 та  тест саволларига жавоб бердилар.

3 -турда танлов қатнашчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларинидан фойдалана олишдаги маҳоратлари синовдан ўтказилди. Танловнинг ҳар бир  иштирокчиси ўзига берилган мавзу бўйича 15 дақиқа давомида Интернетдан маълумот тўпладилар.

Танловнинг 3 та тур бўйича энг юқори балларни қўлга киритган иштирокчилардан танловнинг 3-республика босқичида иштирок этиш учун Ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги жамоа саралаб олинди:

Дилором Мирзаматова, Фарғона Давлат Университети ахборот-ресурс маркази илмий-услубият бўлими ходими;

Ойшахон Сайдалиева, Қўштепа тумани қурилиш касб-ҳунар коллежи ахборот-    ресурс маркази электрон ахборот технологиялари бўлими мудири;

Нафосат Тошматова, Фарғона тумани ахборот-ресурс маркази 1-тоифали кутубхоначиси;

Миролим Марахимов, кўзи ожизлар махсус кутубхонаси1 тоифали кутубхоначиси;

Дониёр Мирзалиев,  АКМ китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бош кутубхоначиси- ғолиб деб топилди ва 3-босқичда қатнашиш учун тавсия этилди.

Ғолибларни табриклаймиз ва танловнинг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашларини тилаб қоламиз.

конк   дир   эчз конк   библ слеп


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100