Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Олимпиада машъаласи порлай бошлади” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  17.08.2016 10:50

2016 йил 17 август  куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Олимпиада  машъаласи порлай бошлади” мавзусида маънавият соати ўтказилди.олимпиада

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI  ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига старт берилди. Мусобақалар 2016 йилнинг 5 августидан 21 августига қадар ўтказилади. Олимпиада ўйинларида қатнашиш, унда ўз Ватани шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг орзусидир.

Тадбир бошида UZ REPORT телеканали томонидан тайёрланган фильм намойиш этилди. Фильмда Олимпиада чемпионлари - ватандошларимиз Ҳасанбой Дўстматов ҳамда Руслан Нуриддиновнинг мусобақаларда ғолибликни қўлга киритганликлари тасвирланган. Фильм намойишидан сўнг  АКМ директори Ш. Аслонов Олимпиа ўйинлари ҳақида гапириб, нуфузли мусобақада спортнинг 16 тури бўйича 70 нафар ҳамюртимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётганлари, спортчиларимизЎзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини намойиш этишга астойдил бел боғлаб, Олимпиада ўйинларида юртимиз шарафини янада улуғлаб, энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб совға билан кутиб олишни ният қилганларини маълум қилди.

23 ёшли Ҳасанбой Дўстматов Рио-де-Жанейродаги олимпиадада чемпионга айланиб, Ўзбекистон спортининг янги эрасини очиб берганлардан бири бўлди. Айни вақтда бутун Ўзбекистон аҳли ўзбек спортининг янги қаҳрамонини алқамоқда.  Ҳали навқирон бу йигит ёрқин келажакдан муждалар бермоқда. У чемпион сифатидаги илк интервьюсида ҳам 4 йилдан кейинги Токио олимпиадасида ватан шарафини муносиб ҳимоя этишга ваъда қилди.

Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов 237 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, умумий 431 баллни қўлга киритди ва 2016 йилги Олимпиада ўйинлари чемпионига айланди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ўзбекистонлик спортчи якунда Олимпиада рекордини янгилашга муваффақ ҳам бўлди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100