Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Бурҳониддин Марғинонийнинг 893 йиллигига бағишланган ахборот дақиқаси.  27.09.2016 08:02

           2016 йил 23 сентябрь куни Ўлкашунослик секторида буюк ҳуқуқшунос олим, фақиҳ ва аллома Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 893 йиллигига бағишланган ахборот дақиқаси ўтказилди.

         Тадбирни сектор мудири С.Юсупова олиб борди. У буюк алломанинг ҳаёти ва асарлари ҳақида гапириб берди.

         Шарқнинг буюк ҳуқуқшуноси Бурҳониддин Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда Риштон туманининг Даҳбет қишлоғида туғилган. У Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннаҳрнинг бир нечта шаҳарларида таълим олиб, ҳанафия мазҳабининг буюк фақиҳи сифатида танилди.

          Бурҳониддин Марғинонийнинг илмий мероси ўз аҳамиятини йўқотмаган. Жаҳондаги кўп олий ўқув юртларида мусулмон ҳуқуқшунослиги фанлари Бурҳониддин Марғинонийнинг фиқҳ таълимоти асосида ўрганилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг алломанинг илмий мероси ҳар томонлама ўрганилиб, асарлари чоп этилди. 1997 йилда вафотининг 800 йиллиги, 2000 йилда ҳижрий сана бўйича таваллудининг 910 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Марғилон шаҳрида Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуаси бунёд этилди ва унинг рамзий мақбараси ўрнатилди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100