Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

2016 йил 21 октябрь куни “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигига 27 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида бир қатор тадбирлар ўтказилди.  21.10.2016 14:54

“Тил – миллат тақдири” номли давра суҳбати бўлиб ўтди. 

2016 йил  21 октябрь куни умумий ўқув залида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг  27 йиллигига бағишлаб “Тил – миллат тақдири” номли давра суҳбати ўтказилди. Тадбирга Фарғона давлат университети ўқитувчиси филология фанлари доктори Солижон Набиев, “Хабар” газетаси мухбири Ҳафиза Саляхова таклиф этилди. Тадбирда шунингдек, Телеком ва почта ходимлари, доимий китобхонлар, абитуриентлар иштирок этди.

Тадбирни Ҳ. Саляхова очиб, барча йиғилганларни бугунги тил байрами билан муборакбод этди. С. Набиев ва бошқа сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан она тилимизни ривожлантириш, давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, уни нафақат расмий тил, балки миллий маданиятимизнинг ифода воситаси сифатида янада бойитиш ва софлигини асраш, давлат ва жамоат ташкилотларида “Давлат тили ҳақида”ги қонун ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

20161021_11050320161021_113318

 

 

 

 

 

 

 

 

 Кутубхонанинг доимий китобхонлари Н. Абдуқодирова ва А. Арифжоновлар Чўлпоннинг “Гўзал”, Абдулла Ориповнинг “Сен баҳорни соғинмайсанми” шеърларини ўқиб бердилар. Шундан сўнг китобхонлар ўртасида викторина бўлиб ўтди. Тадбир учун “Тил –миллат тақдири” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, кўргазмадаги нашрлар шарҳи берилди.

20161021_120420

           20161021_105351

 

“Она тили —миллат кўзгуси” мавзусида  ахборот дақиқаси ўтказилди. 

2016 йил 21октябрь куни  маънавият ва маърифат секторида “Она тили —миллат кўзгуси” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирда секторнинг доимий фойдаланувчилари иштирок этди.

Сектор ходими О. Юнусова ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ҳар йили байрам қилиниши,  тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки ва овози ҳисобланиши, айни замонда тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этишини, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат ва элат вакилларининг ўзбек тилини ўрганиб, шу тилда ерли аҳоли билан мулоқотда бўлиши, маданият, урф-одат, анъаналарни ҳурмат қилиши байналминаллигининг ифодаси эканлигини айтиб ўтди.

Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидланганидек, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Чунки тилимиз қадим маданиятимиз, тарихимиз, буюк аждодларимиз мероси билан чамбарчас боғлиқ бўлгани учун ҳам унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100