Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

2016 йил 25-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «INFOLIB-2016»  28.10.2016 09:20

Танловнинг II вилоят босқичи ғолиблари III республика босқичида қатнашишга муяссар бўлдилар.  Танловнинг мақсади –  ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари касбининг касбий аҳамияти ва нуфузини оширишдан иборат.

14717308_363131500693846_4839212473991608838_n

  Танловда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларидан ташкил этилган 5 кишилик 14 жамоа 4 шарт бўйича баҳслашдилар.

Биринчи шартда жамоалар  “Янги авлод ахборот-кутубхона муассасаси” мавзусида  инновацион лойихаларини тақдим этиб,  унинг аҳамияти ва долзарблигини исботладилар ва АКТ бўйича билимларини (слайдлар ясаш)  намойиш этдилар.

Иккинчи шарт  адабий викторина бўлиб, унда иштирокчиларнинг белгиланган вақт ичида ўзбек классик ва замонавий адабиётига доир саволларга жавоб беришлари баҳоланди.

Учинчи шартда кутубхона амалиётида учраб турадиган турли муаммоли вазиятларни профессионал тарзда ҳал этиш вазифасини бажаришди. Мазкур вазифада қатнашчиларнинг вазиятга касбий ёндашуви, амалиётга яқинлиги, коммуникабеллиги баҳоланди.

14732345_363131914027138_6796948842198039000_n

Сўнгги тўртинчи шартда жамоалар томонидан “Китоб ила дунё очилур” мавзусини ёритувчи ижодий чиқишлар намойиш этилди. Шартда  қатнашчилар профессионаллик,  актёрлик маҳорати, ижодий ёндашув ва жамоавий жипсликни кўрсатиб бердилар.

Танлов натижаларига кўра, қизғин мунозаралардан сўнг биринчи ўрин Андижон вилояти жамоасига, иккинчи ўрин Фарғона вилояти жамоасига, учинчи ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этди.

14702468_363131884027141_5590850256955376730_n14595727_363131704027159_2662103021940750334_n

Фарғона вилояти жамоаси таркибида АКМ Йиғма электрон каталог сектори мудири Дониёр Мирзалиев,   Фарғона давлат университети АРМ илмий – услубият бўлими ходими Дилором Мирзаматова, Қўштепа тумани қурилиш  КҲК АРМ ахборот технологиялари бўлими мудири Ойшахон Сайдалиева, Фарғона тумани АРМ 1-тоифали кутубхоначиси Нафосат Тошматова  қатнашдилар.

14705629_363131284027201_6775781050701200869_n

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУТАХАССИСИ 2016”  унвони учун ахборот-кутубхона ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича  танлов совриндорларини табриклаймиз.

 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100