Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Буюк ўзбек аёллари” – “The Great uzbek women” номли кичик таржима тўплами тақдимоти.  18.11.2016 15:42

2016 йил 18 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Фарғона вилояти Учкўприк тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Нилуфар Нишонованинг “Буюк ўзбек аёллари” – “The Great uzbek women” номли кичик таржима тўпламига бағишланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда Фарғона Давлат университети қошидаги академик лицей, 2-Фарғона ижтимоий-иқтисодиёт ва Фарғона машинасозлик касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари қатнашдилар.   

  през2    през7    

Тақдимотга таржима тўплами муаллифи Н. Нишонова, Учкўприк агросаноат касб-ҳунар коллежи бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Насиба Кимсанова,  инглиз тили фани ўқитувчиси Феруза Тошпўлатова ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгашининг хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходими Саида Закирова таклиф этилди.

Тадбирни вилоят АКМ директори Ш. Аслонов олиб борди. У мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, ёшларнинг  камол топишида китобнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Учкўприк агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари Н.Кимсанова ва Ф.Тошпўлатовалар  таржима тўплами муаллифи Н.Нишонованинг ўқишда фаоллиги, тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги ҳақида гапирдилар.

АКМнинг ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова  вилоятимизда иқтидорли ёшларнинг кўплиги, улар Ватанимиз шарафини юқори кўтараётганлари,  кутубхонада ёш китобхонлар учун кўрсатилаётган хизматлар, яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди ва “Истеъдоднинг ёрқин учқуни” китоб кўргазмасидаги нашрларга шарҳ берди.

IMG_0429  IMG_0454  IMG_0425  

Тадбир давомида “Буюк ўзбек аёллари” номи билан тайёрланган слайд-тақдимот  намойиш этилди.

Тадбир ниҳоясида Нилуфар Нишонова Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди ва  эсдалик совғалари тақдим этилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100