Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Унутилмас дамлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  21.11.2016 12:30

    Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Унутилмас дамлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Улуғ раҳбаримизнинг Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда талаба-ёшлар иштирок этди.

  IMG_0434 АКМ директори  Шоҳидбек  Аслонов Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов халқимиз, айниқса, ёш авлод камолоти йўлида мунтазам ғамхўрлик кўрсатганини бутун жаҳон жамоатчилиги эътироф этаётгани,  Юртбошимизнинг хотирасини азиз ва муқаддас билиш, истиқлол йилларида мамлакатимизда навқирон авлоднинг порлоқ келажаги йўлида яратилган шароит ва имкониятларни қадрлашга ўргатиш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, юртпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш кенг жамоатчилик, таълим фидойилари, ота-оналар зиммасидаги энг масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлади.

  Ashampoo_Snap_2016.11.21_16h23m44s_002_ Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, бутун жаҳонда «ўзбек модели» деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолади. Халқимиз ўзининг тарихан қисқа муддат — 25 йилда  эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг хизматлари, деб билади.       

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, барчамиз учун қадрли инсон бўлган Ислом Каримов ўз ҳаёти ва тақдирини жонажон Ўзбекистонимиз, халқимизга бағишлади. Тадбирда Ислом Каримов ҳаёти акс эттирилган “Унутилмас дамлар” видеофильми намойиш этилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100