Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.  25.12.2016 09:34

2016 йил 24 декабрь куни Фарғона Театр-концерт саройида атоқли шоир ва давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниев очди ва шиорнинг ўзбек адабиётидаги ўрни, унинг  ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берди.

 Сўзга чиққан машҳур адиблар Муҳаммад Али, Умарали Норматов, Иқбол Мирзо  Эркин Воҳидов билан боғлиқ воқеий хотираларни эслаб, шеърларидан ўқиб бердилар. Эркин Воҳидовнинг рафиқаси Гулчеҳра Воҳидова шоирнинг оиладаги ўрни, шеърларининг яратилиш жараёни ҳақида гапириб, ҳар битта шеър шоир учун фарзанд каби азиз бўлганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда севимли шоиримиз ҳақида видеофильм намойиш этилди, шоир шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди ва “Олтин девор” комедиясидан парча кўрсатилди.

                           photo_2016-12-27_10-36-59   photo_2016-12-27_10-37-03  photo_2016-12-27_10-36-52

 АКМ ходимлари С. Юсупова ва Р. Максудова томонидан “Халққа керак бўлиш бахти” кўчма кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмага Эркин Воҳидов асарлари, шоир ҳаёти ва ижоди ёритилган 27 нусха нашр  тавсия этилди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100