Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

АКМ ходимлари “Пур Сиддиқ” зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.  29.12.2016 13:21

2016 йил 29 декабрь куни “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 44-бандида келтирилган:  “Аёллар ва Маргилонболаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш” вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида, АКМ ходимлари учун Марғилон шаҳрида жойлашган “Пур Сиддиқ” , халқ орасида “Каптарли мозор” деб аталувчи зиёратгоҳга саёҳат ташкил этилди.

Мустақиллик йилларида тарихий обидалар, зиёратгоҳларга алоҳида эътибор қаратилди.  “Пур Сиддиқ” зиёратгоҳи ҳам қайтадан тикланди.  2007 йилда бўлиб ўтган очилиш маросимида биринчи Президентимиз Ислом Каримов шахсан иштирок этдилар.

Зиёратгоҳ икки тарихий обидадан иборат бўлиб, биринчи бино Бурҳониддинмаргилан Марғиноний чиллахонасидир. Бурҳониддин Марғиноний Риштонда туғилиб ўсган. Кейинчалик Марғилонга келиб, ижод қилган. Мазкур бинода 13 йил давомида “Ал ҳидоя” китобини ёзган. Асар 57 китобдан иборат бўлиб, 152 фасл, 155 бобни ўз ичига олади.

Иккинчи тарихий обида “Пур Сиддиқ” мозори. Бу ерда биринчи халифа Абубакр Сиддиқнинг набиралари дафн қилинган. IX асрда Макка шаҳридан Ислом динини ёйиш мақсадида ака-сингил Шожалил ва Пошшобибилар ташриф буюришган. Улар ўзлари билан иккита кабутар ҳам олиб келишган. Ўз вақтида ушбу кабутарлардан “хат ташувчи” сифатида фойдаланилган. Бугунги кунда кабутарларнинг сони икки мингдан ортиб кетган. Сафар ходимларда катта таассурот қолдирди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100