Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Сифатли ва арзон дори-дармонлар ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.  11.01.2017 11:17

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ҳуқуқий тарғибот соати ўтказилди. Унда АКМнинг барча ходимлари иштирок этди.

Тадбирда “Фарғона дори-дармон” АЖ масъул ходими Қ.Умрзоқов сўзга чиқиб, 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирган мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор билан дорихоналар, фармацевтик компаниялар ва бошқа тегишли муассасалар олдига қўйилган долзарб масалалар ҳақида тўхталиб ўтди. 
      – Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Фарғона вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда, – деди photo_2017-01-11_09-00-34Қ.Умрзоқов. – Аҳоли соғлиғини асраб-авайлаш, замонавий тиббиёт инфратузилмасини яратиш, айниқса, аҳолини сифатли, кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. 2016 йилда вилоятда “Дори-дармон” акциядорлик компаниясининг 10 ижтимоий дорихонаси ишга туширилди. Бугун вилоятда “Меҳригиё”, “Top victory” масъулияти чекланган жамияти каби фармацевтикаphoto_2017-01-11_09-00-42 корхоналарида маҳаллий хом-ашё асосида биологик фаол қўшимча ва табиий гиёҳлардан сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқарилмоқда. Шаҳар ва туманларда 600 дан зиёд дорихона аҳолига хизмат кўрсатяпти. 
     Мазкур қарор асосида тиббиётда кенг қўлланиладиган 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилди. Бу нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича ташкил этиладиган Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади. Эндиликда юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол бузилгани учун лицензияни бекор қилиш кўзда тутилган. 

Тадбирда АКМ ходимларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100