Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Халқпарварлик - юксак туйғу” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.  12.01.2017 14:11

2017 йил 12 январь куни умумий ўқув залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан учрашув ўтказилди.

photo_2017-01-12_18-01-28Тадбирда Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисм взвот командирининг ўринбосари Сарвар Ибрагимов, секция командири Зафар Холиков, ҳарбий хизматчи Фуркат Эргашевлар иштирок этди.

Учрашувни АКМ директори Ш.Аслонов очиб,  ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклаб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари, унинг қисқа давр ичида мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтганлиги ва бугунги кунда сон жиҳатдан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этаётганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Сўзга чиққан ҳарбий хизматчилар соҳада эришилаётган ютуқлар, хизмат бурчлари, касбга бўлган садоқатлари ҳақида тўлқинланиб гапириб бердилар.

Ўқув зали ходимлари томонидан “Халқпарварлик – юксак туйғу” мавзусида кўргазма ташкил этилиб, кўргазмада тавсия этилган нашрлар шарҳини М.Эргашева ўтказди ва Муҳуммад Юсуфнинг “Посбонлар” шеърини ўкиб берди. 

Тадбир ниҳоясида меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди. 

АКМ директори Ш.Аслонов китобхон йигитларга  келажакда кўпроқ китоб ўқишни, Амир Темур бобомизнинг ҳаёти ҳақида билишни тавсия этиб, Ватанимизни садоқат ва мардлик билан ҳимоя қиладиган ўғлонлар бўлиб етишларига ишонч билдирди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100