Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Омонжон Ҳошимовнинг “Кўнгил дафтари” китоби тақдимоти.  20.01.2017 14:03

            2017 йил 20 январь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида таниқли ижодкор Омонжон Ҳошимовнинг “Кўнгил дафтари” китобига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Тадбирга шоирлар М. Деҳқон қизи, М.Мирзаева, И.Тўхтаев, ФДУ профессори С.Тешабоев, Фарғона ўлкашунослик музейи директори Б.Ҳошимов, 33-мактаб директори М.Умарова таклиф этилди.

Шунингдек, тадбирда Фарғона шаҳридаги коллеж ва академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари  қатнашдилар.

Тадбирни АКМ директори Ш.Аслонов очиб берди ва олиб борди. У Президентимизнинг китоб мутолааси маданияти тўғрисидаги фармони билан таништириб, китоб ва кутубхонанинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида гапирди.

            Ўлкашунослик сектори мудири С.Юсупова О.Ҳошимов ҳаёти ва ижодига бағишлаб ташкил этилган “Эзгуликка бахшида умр” китоб кўргазмаси ва “Ҳассос қалбли ижодкор” номли тақдимот ҳақида сўзлаб берди. У слайдлар орқали адибнинг фаолияти, ижод йўли, оиласи ҳақида сўзлаб берди. Ижодкорнинг чоп этилган китобларининг шарҳлаб берди ва шеърларидан ўқиб берди.

DSC_0639DSC_0648

            Тадбирда сўзга чиққанлар адибнинг янги китоби ва унинг инсоний фазилатлари ҳақида гапирдилар. О.Ҳошимовнинг рафиқаси Офтобхон Ҳошимова ижодкорнинг оиладаги ўрни ҳақида гапириб берди. Тадбир қатнашчиларидан бири – ФДУ қошидаги 3-сонли академик лицей ўқувчиси У.Солижонова адибга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берди.

Тадбир сўнггида О.Ҳошимов ҳақидаги видео ролик намойиш этилди. Сўнг тадбиримиз қаҳрамони сўз олиб, гўзал диёримиз ва осуда ҳаётимизга шукроналар билдирди. У ёшларга эзгу тилаклар тилади ва ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир сўнггида АКМ директори Ш.Аслонов севимли адибимиз О.Ҳошимовга совға тақдим этди ва тадбирни якунлади.

DSC_0635

 Тадбир қизиқарли ўтди ва қатнашчиларда катта таассурот қолдирди. Ёшлар юртимизнинг ватанпарвар шоири асарлари билан танишдилар ва фарғоналик фидойи инсонлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.  

                       DSC_0658   DSC_0651   


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100