Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг асосий йўналишлари  17.02.2017 15:47

2017 йил 16-17 февраль кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг бир гуруҳ етакчи  мутахассислари вилоятимиз ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти билан танишиш, уларнинг таклифлари асосида методик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюрдилар.      

Ташрифнинг биринчи куни  вилоят ахборот-кутубхона маркази таркибий бўлимлари, Фарғона давлат университети АРМ фаолияти билан танишдилар ва керакли маслаҳатлар бердилар. 

Иккинчи куни  Миллий кутубхона мутахассислари томонидан вилоят АКМ,  Олий таълим тизими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари мутахассислари учун 5 та йўналишда семинар машғулотлари ўтказилди.

Миллий кутубхона  ахборот-библиография хизмати раҳбари Ш. Раҳимова  давлат ва миллий библиографиянинг характеристикаси, илмий-ёрдамчи, тавсия библиографиялари, вақтли ва даврий нашрлар библиографик тавсифи, Ўзбекистон матбуот солномасини яратиш ҳақида батафсил маълумот берди.

Каталоглаштириш ва туркумлаштириш хизмати мутахассиси Г. Камилова ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштириш бўйича гапириб, каталоглаштириш, библиографик ёзув, библиографик ёзув сарлавҳаси, библиографик тавсиф таркиби бўйича маълумотлар берди.

Автоматлаштириш хизмати раҳбари Д. Усмоналиев Миллий кутубхонанинг интерактив хизматлари, кутубхона муассасаларида ахборот технологияларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги бўйича маълумот берди.

Комплектлаш хизмати етакчи мутахассиси Д. Мирзараҳимова ахборот-кутубхона фондларини қайта баҳолаш, у нима учун кераклиги, қайта баҳолаш турлари, баҳолаш коэффициентлари ҳақида маълумот берди.

Мутахассислар ҳар бир йўналиш бўйича берган маълумотларини слайдлар намойиш этиш орқали тўлдириб бордилар. Ҳар бир йўналиш бўйича чиқишдан сўнг  семинар иштирокчилари ўзларининг иш фаолиятларидаги муаммолар бўйича берилган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Семинарда Миллий кутубхона мутахассислари томонидан ахборот-кутубхона мутахассисларига методик ёрдам кўрсатиш савиясини ошириш мақсадида анкета саволлари тарқатилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100