Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Фарғонада китобхонлар байрами  04.03.2017 07:52

Фарғона политехника институтида китобхонлар байрами бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ва Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

far_onada_kitobkhonlar_bayrami_03_03_2017Тадбирда мамлакатимизда халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Инсон тафаккурини юксалтириш, онгу қалбида эзгу ишлар қилиш туйғуларини мустаҳкамлашда китобнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда юксак маънавиятли авлодни улғайтиришда ёшлар ўртасида китоб, айниқса, бадиий асарларнинг ўрни ва аҳамияти хусусида олиб борилаётган маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириш, бу бебаҳо бойликдан самарали фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг илм-маърифатга, китобхонликка қизиқишини ошириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.

Китобхонлар байрами доирасидаги тадбирларда мамлакатимиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда чоп этилган мумтоз ва бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиёти намойиши ва савдоси ташкил этилди. Янги китоблар тақдимоти, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар учун маҳорат сабоқлари, мушоиралар ўтказилди.

– Ёшларнинг мутолаага, бадиий адабиётга қизиқишини ошириш ва рағбатлантиришда китобхонлар байрамларининг катта ўрни бор, – дейди Фарғона политехника институти ректори О.Отақулов. – Барча таълим муассасаларида ўтказилаётган мулоқотларда бадиий адабиёт, китобхонлик маданияти асосий мавзуга айланмоқда. Шоир ва ёзувчиларнинг янги китоблари тақдимоти, кўргазмалар барчада қизиқиш уйғотмоқда. Институтимизда ҳам ахборот-ресурс маркази янги бадиий адабиётлар билан таъминланган бўлиб, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100