Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Халқимга айтар сўзим” кўргазмасидаги нашрлар шарҳи бўлиб ўтди.  15.03.2017 15:05

2017 йил 14 март куни умумий ўқув залида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 102 йиллиги муносабати билан “Халқимга айтар сўзим”  кўргазмасидаги нашрлар шарҳи бўлиб ўтди.

Кўргазмада шоиранинг бетакрор истеъдодидан яралган “Тонг билан шом аро”, “Сайланма”, “Сени куйлайман ҳаёт”  ва бошқа нашрлари, шунингдек матбуот нашрларида чоп этилган мақолалари тақдим этилган.

Сектор ходими М. Эргашева кўргазмадаги нашрлар шарҳини ўтказар экан, шоиранинг 100 йиллигиниAshampoo_Snap_2017.03.16_10h34m25s_001_ нишонлаш арафасида чоп этилган ўзбек тилидаги “Сайланма” асарлари, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламлари ва “Зулфия замондошлари хотирасида” китоби ҳақида маълумот берди.

М. Эргашева шунингдек,  1999 йилдан буён ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло ҳулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятларини намоён эта олган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим, спортда алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти берилишини таъкидлаб ўтди.

Бугунга қадар шундай истеъдодли қизлардан 200 нафари ушбу мукофотга сазовор бўлдилар. Улар орасида Фарғона давлат университети 1 курс талабаси Муштарийбегим Қурбонова 2017 йилнинг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати бўлди.

Токи дунёда шеърият, садоқат, одамийлик деган тушунчалар бор экан, Зулфия номи, Зулфия ижоди безавол яшайди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100