Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Зулфияхонимнинг муносиб издоши.  16.03.2017 17:12

16 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган Фарғона давлат университети талабаси Муштарий Қурбонова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.1Тадбирда Муштарий Қурбонованинг санъат асарлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

ХХ асрнинг буюк аёллари сафида ҳеч бир эътирозсиз ўрин эгалловчи Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова ҳақида қанча гапирсак кам. Унинг ўзбек адабиётида, нафақат ўзбек, балки шарқ адабиёти ва фалсафасида тутган ўрни алоҳида таҳсинга лойиқдир!

Зулфиянинг босиб ўтган ҳаёт йўли, мерос қолдирган ижоди ва айниқса, шарқ қизларига ўрнак бўладиган маънавий дунёси, ахлоқий қиёфаси халқимиз ва Юртбошимиз томонидан юксак баҳоланиб келинган. Зулфияхонимнинг ҳаёт йўли Давлатимиз раҳбари томонидан мунтазам эътиборда турганлигини 1999 йилнинг 10 июнида “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони асосида Зулфия мукофоти таъсис этилганида, 2007 йилда “Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида”ги қарори асосида ардоқли шоирамизнинг бадиий сиймоси яратилганлигида кўриш мумкин.

Истиқлол йилларида халқимиз ўртасида “Зулфия қизлари”, “элимизнинг эрка қизлари” деган ёрқин иборалар пайдо бўлди. Мана шундай эл қизларидан бири бугун кутубхонамиз меҳмони бўлди.

Муштарийбегим Қурбонова Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармонлари билан Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳиби бўлди. У 1996 йилда Фарғона шаҳрида зиёли оиласида туғилган.

Муштарийбегим пейзаж, натюрморт, портрет, миниатюра йўналишидаги асарларидаги ўзига хослиги, янгича ижодий ёндашувлари билан алоҳида ажралиб туради. Шу боис У 2016 йил Қозоғистон, Россия давлатларида ҳамда мамлакатимиз миқёсида ўтказилган кўплаб танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган.

Муштарийбегим Фарғона санъат коллежини тамомлаб, ҳозирда Фарғона давлат университетининг педагогика факультетида таҳсил олмоқда.

Тадбирда Муштарийбегим устозлари Ферузахон Қаҳҳорова, “Театр” журнали бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азизбек Турдиев, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нодир Жонузоқ Муштарийбегимга ижодига муваффақият тиладилар.

JMJ_2946 JMJ_2850 JMJ_2854


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100