Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида давра суҳбати.  07.04.2017 16:40

2017 йил 7 апрель куни умумий ўқув залида “7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни” муносабати билан “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида давра  суҳбати ўтказилди. Тадбирга  Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Фарғона филиали ходимлари - шифокор Ф.Жўраева, психолог Д.Усмонов таклиф этилди. Доимий фойдаланувчилар, Фарғона шаҳри коллежлари ўқувчилари, Ўзбектелеком ва Ўзбекистон почтаси Фарғона бўлими ходимлари иштирок этдилар.

АКМ директори  Ш.Аслонов саломатлик ҳар бир инсон учун бебаҳо бойлик эканлигини айтиб, “Инсон соғлом экан, у яхши яшайди, орзуларига етишади, кўп имкониятларга эга бўлади. Демак, соғлом турмуш тарзига амал қилган одам нафақат ўзига ва оиласига, балки жамиятга ҳам катта фойда келтиради”, –  дея таъкидлади.

 День здор ЭЧЗ 20170407_114849 День зд  

                                              20170407_120432  20170407_115811

        Фарида Жўраева ўз маърузасида эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида гапириб, ёш йигит-қизлар организмидаги гармонал ўзгаришларга тўхтаб ўтди. Ёшларга бундай никоҳларнинг салбий оқибатларини тўғри тушунтириб етказиш катталарнинг олдида турган долзарб вазифа эканлигини таъкидлади ва аниқ мисоллар келтирди. 

 Давлатали Усмонов психиатрия билан психологиянинг бир-бирига яқин соҳалар эканлиги ҳақида гапирди, шахс психик сферасининг турли шаклларини, психологик ва эмоционал стресс ҳақида сўзлади.

Маърузачилар кўтарган барча масалалар тингловчиларда катта қизикиш уйғотди ва улар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100