Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш.  19.04.2017 13:28

2017 йил 19 апрель куни вилоят  ахборот кутубхона  маркази ходимлари учун  “Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш” мавзусида ҳуқуқий тарғибот соати ўтказилди.

Тадбирни АКМ  ходими  Н.Кадирова  олиб борди ва “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинганлиги, Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланганлигини маълум қилди.

Таркибий тузилишига кўра қонун 5 та боб 34 та моддадан иборат шаклда қабул қилинганлиги,  Электрон ҳукумат тушунчасига қонуннинг 3-моддасида таъриф берилиб, унга кўра давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек,  идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими – электрон ҳукумат ҳисобланишини,  электрон давлат хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, қонунда ариза берувчининг электрон давлат хизматларини олиш чоғидаги ҳуқуқлари белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Ш.Аслонов Ўзбекистонда Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш биринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан амалга оширилганлиги, бунда Корея тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилиш асосида қўлланилганлигини маълум қилди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади ва ахборот хавфсизлиги сиёсати, ахборот хавфсизлигига таҳдид, ахборот таҳдидларидан ҳимояланиш, таҳдид турлари ҳақида атрофлича маълумот берди..


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100