Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Истеъмолчи ҳуқуқи - қонун ҳимоясида”.  28.04.2017 14:25

2017 йил 27 апрель куни ҳуқуқий ахборот секторида “Истеъмолчи ҳуқуқи -  қонун  ҳимоясида” мавзусида Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳиятига қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда кутубхона фойдаланувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар.

ЦПИТадбирни Р.Максудова олиб борди ва  Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида гапириб, ушбу қонун 30 моддадан иборат бўлиб, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, Қонуннинг мазмун - моҳияти юзасидан батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, фуқаролар Қонуннинг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англаши, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўлиқ билиши, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кераклиги, зарур ҳолларда истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол бўлиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тегишли идораларга мурожаат қилишлари зарурлигини, “2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном берилиши бежизга эмаслигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчилар бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатиш, электр энергияси таъминоти, сув таъминоти, газ таъминоти ҳамда транспорт хизмати каби соҳаларда бир қанча муаммолар борлиги, истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматларни сифатли ва қонунда белгиланган тартибда амалга оширишга эришиш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли маълумот олдилар.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100