Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Истеъмолчи ҳуқуқи - қонун ҳимоясида”.  28.04.2017 14:25

2017 йил 27 апрель куни ҳуқуқий ахборот секторида “Истеъмолчи ҳуқуқи -  қонун  ҳимоясида” мавзусида Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳиятига қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда кутубхона фойдаланувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар.

ЦПИТадбирни Р. Максудова олиб борди ва  Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида гапириб, ушбу қонун 30 моддадан иборат бўлиб, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, Қонуннинг мазмун - моҳияти юзасидан батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, фуқаролар Қонуннинг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англаши, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўлиқ билиши, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши кераклиги, зарур ҳолларда истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол бўлиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тегишли идораларга мурожаат қилишлари зарурлигини, “2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном берилиши бежизга эмаслигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчилар бугунги кунда тиббий хизмат кўрсатиш, электр энергияси таъминоти, сув таъминоти, газ таъминоти ҳамда транспорт хизмати каби соҳаларда бир қанча муаммолар борлиги, истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматларни сифатли ва қонунда белгиланган тартибда амалга оширишга эришиш лозимлигини айтиб ўтдилар.

Тадбир эркин суҳбат асносида бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли маълумот олдилар.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100