Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Инсон хотираси – муқаддас, инсон қадри - абадий”.  03.05.2017 15:27

2017 йил 3 май куни умумий ўқув зали секторида  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон хотираси – муқаддас, инсон қадри - абадий” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирга Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Убайдулла Абдуллаев таклиф этилди. Тадбирда шунингдек “Ўзбектелеком” АКФарғона филиали ва “Ўзбекистон почтаси” ходимлари, доимий китобхонлар иштирок этди.

 очзБугун мамлакатимизда анъана бўлиб қолган Хотира ва қадрлаш кунини халқимиз кенг нишонламоқда. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади.  Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир. Фашизм устидан қозонилган ғалабага бу йил 72 йил тўлади.

 Тадбир  Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган видео лавҳа намойиши билан бошланди.

Убайдулла Абдуллаев ўз сўзида юртимизда яшаган аҳолидан бир миллиондан зиёди урушда қатнашгани, жангу жадалларда ҳалок бўлган, бедарак кетган, бир сўз билан айтганда, уруш майдонида ўз Ватани учун жон берганларини, бугунги  ёшлар юртпарварлик, меҳнатсеварлик ғояларига амал қилишлари, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланишлари, уларга муносиб ворислар бўлиб етишишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида доимий китобхон Халилова Моҳигул эл суйган шоир Муҳаммад Юсуфнинг “Ватан” шеърини ўқиб берди.

Учрашув ниҳоясида АКМ ходимлар назоратчиси М.Нишонов Убайдулло Абдуллаевга Ватанимиз учун қийин даврларда фронт ортида фидокорона меҳнат қилганлиги учун миннатдорчилик билдириб, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилади ва эсдалик совғаси тақдим этди.


 

                                                                  8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100