Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Мазкур маълумотнома-библиографик нашр Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фонди “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурийлар: библиография” китоби билан бойиди.  22.05.2017 14:06

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фонди “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурийлар: библиография”  китоби билан бойиди.

Китоб тузувчи - муаллиф филолог-шарқшунос  Ш. Рустамхўжаев томонидан шахсий муҳри ва дастхати билан ҳадя қилинган.

Мазкур маълумотнома-библиографик нашр  2016 йилда "Издательство восточной литературы"  (Россия)да чоп этилган.  Китобнинг асосини Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда чоп этилган нашрлар, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар, илмий журнал ва тўпламларга илова қилинган библиографик материаллар ташкил этади.

Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Анна Владимировна Дыбо томонидан ёзилган сўзбошида таъкидланганидек: "Бугунги кунга келиб Бобур, Бобурийлар ҳақида, уларнинг тарихий меросига бағишланган маълумотларни жамлаб нашр қилиш долзарб заруратга айланган эди. Филолог-шарқшунос, фидойи тадқиқотчи Ш. Рустамхўжаевнинг кўп йиллар давомида турли йиллардаги библиографик маълумотларни йиғиш ва тартибга солишдай улкан ишга қўл ургани чинакам жасорат, дея баҳоланиши лозим.

Бобуршоҳ ижоди ғоят ранг-баранг. Бобур ва Бобурийларга бағишланган нашрлар жанр бўйича жуда хилма -хил бўлгани, кўплаб материаллар бир вақтнинг ўзида бир неча, ҳатто ўнлаб мавзуга нисбат берилиши мумкинлиги учун библиография мавзулар бўйича қисмларга ажратилмай ҳамма материални алифбо тартибида жойлаштирилган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари ўндан зиёд тилларга ўгирилиб, нашр этилгани боис материаллар тиллар бўйича эмас, балки кирилл, лотин ва араб алифболари бўйича гуруҳланган. Бундан ташқари япон, хитой, айрим кавказ халқлари ёзувларидаги материаллар алоҳида илова тарзида киритилган.

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази тузувчи-муаллиф Ш. Рустамхўжаевга ушбу қимматбаҳо совға учун миннатдорчилик билдиради.

 img215  Бобурнаме0001 Бобурнаме0004

           

 

                                                                          


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100