Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Бағдод тумани АРМлари кутубхоначилари учун “АРМ ишини ташкил этишдаги долзарб муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди.  20.05.2017 14:23

 2017 йил 19 май куни тадбирлар залида “АРМ ишини ташкил этишдаги долзарб муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Бағдод тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс марказининг 24 нафар  кутубхоначилари иштирок этдилар.

АКМнинг ҳужжатларни сақлаш бўлими мудири И. Эрматова АРМларда иш ва меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, фонд билан ишлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди.

 Ахборот-кутубхона ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова китобларни қабул қилиш ва уларни рўйхатдан чиқаришни расмийлаштириш, далолатномаларнинг намуналари, якка ва жамлама ҳисобга олиш ҳужжатларини юритиш бўйича ўзининг тавсияларини берди.

Ахборот-библиография бўлими мудири Д. Мамадиева семинар қатнашчиларини кутубхоначилик соҳасига оид давлат стандартлари билан таништирди,  каталог, картотекаларнинг юритилиши, мақолаларнинг библиографик тавсифи  ҳақида маълумотлар берди.

Ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова кутубхонада ўлкашунослик бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапирди. У кутубхоначиларга ўзлари истиқомат қилиб келаётган  ҳудуд тарихи, у ерда яшаган ва яшаб келаётган таниқли инсонлар, тарихий ёдгорликлар, корхоналар ҳақида маълумотларни йиғиб боришлари, ҳар бир кутубхонада ўлкшунослик картотекси ва китоб кўргазмаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

Тадбир сўнггида  тўхталиб ўтилган  мавзулар юзасидан тайёрланган услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар  семинар иштирокчиларига тақдим этилди. Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб  олдилар.

photo_2017-05-19_14-18-31  photo_2017-05-19_14-18-28 (2)


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100