янгиликлар
« Back
2017 йил 23 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ нинг хорижий адабиётлар залида жаҳон адабиётига қизиқувчилар учун филворд-ўйин ўтказилди. 24.05.2017 06:55
2017 йил 23 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ нинг хорижий адабиётлар залида жаҳон адабиётига қизиқувчилар учун филворд-ўйин ўтказилди. Ўйин шартлари қуйидагилар: иштирокчи ёзувчилар акс эттирилган вароқлардан бирини танлаб олади ва суратга қараб бу қайси ёзувчи эканлигини топиши керак. Агар у суратга қараб топа олмаса унга ёрдам тариқасида унинг қисқача биографияси ва адабиётлари рўйхати берилади. Ёзувчи кимлиги аниқланганидан сўнг филворддаги тартибсиз ҳарфлар орасидан унинг исм шарифини топиши керак бўлади. Филвордда қуйидаги ёзувчиларнинг исм шарифлари яширинган эди:Джюль Верн, Джон Толкин, Пьер Буль, Артур Конан Дойл, Джонатан Свифт, Марк Твен, Лев Толстой, Уильям Шекспир, Джоанн Ровлинг, Джейн Остин. Бу ўйинни ўтказишдан асосий мақсад аввало, китобхонлар ўртасида жаҳон адабиётига бўлган қизиқишни ошириш, уларни дунё ёзувчиларининг нафақат ёзган адабиётлари балки, ҳаёти ва уларнинг суратлари билан ҳам таништириб ўтиш эди. Ўйин жуда қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди. Китобхонлар бу ўйинда фаол иштирок этдилар. Ўйин сўнггида жавобларни тўғри топганларга совринлар тақдим этилди.

|