Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” мавзусида суҳбат ўтказилди.  24.05.2017 12:34

2017 йил 24 май куни ҳуқуқий ахборот секторида “Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислохотлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  ва 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш,фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш қафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда кутубхона фойдаланувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар.

– Ўзбекистон бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширмоқда, – дейди  тадбирни очиб, сектор мудири Р.Максудова. – Тараққиётимизнинг янги стратегиясида қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, жумладан, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Бундай чора-тадбирлар судларнинг одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада кучайтиради.  

                   photo_2017-05-24_10-12-35  цпи1

Тадбир иштирокчилари томонидан  2017 йилда Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик-процессуал, Хўжалик-процессуал кодекслари, шунингдек, "Судлар тўғрисида"ги қонун ва бошқа қатор қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар қиритилганлиги ҳақида берилган саволларига маълумотлар берилди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100