янгиликлар
« Back
“Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” мавзусида суҳбат ўтказилди. 24.05.2017 12:34
2017 йил 24 май куни ҳуқуқий ахборот секторида “Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда кутубхона фойдаланувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар.
– Ўзбекистон бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширмоқда, – дейди тадбирни очиб, сектор мудири Р.Максудова. – Тараққиётимизнинг янги стратегиясида қонун устуворлигини ва суднинг чинакам мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, жумладан, қарорлар қабул қилишда судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлган Олий суд кенгашини тузиш, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьяларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Бундай чора-тадбирлар судларнинг одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада кучайтиради.

Тадбир иштирокчилари томонидан 2017 йилда Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик-процессуал, Хўжалик-процессуал кодекслари, шунингдек, "Судлар тўғрисида"ги қонун ва бошқа қатор қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар қиритилганлиги ҳақида берилган саволларига маълумотлар берилди.
|