Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

Фарғонада “Китоб байрами” бўлиб ўтди  26.05.2017 16:42

2017 йил 26 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят маданият ва истироҳат боғида республикамизда ҳар йили ўтказиладиган анъанавий “Китоб байрами” бўлиб ўтди.

Тадбирнинг мақсади -  ёшларда китобга ва мутолаага муҳаббат уйғотиш, уларни мамлакатимизнинг ўндан ортиқ, шу жумладан “Фарғона” нашриётида чоп этилган янги нашрлар билан яқиндан таништиришдир.

АКМ жамоаси ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”,  Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига,  “1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”,  севимли шоиримиз Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан китоб кўргазмалари ташкил этилди.

Байрамда бир неча номинациялар бўйича кўрик-танлов ғолиблари тақдирландилар.  Шуниси қувонарлики, иккита номинация бўйича АКМ ғолиб бўлди.

“Энг фаол кекса китобхон” номинациясида АКМ абонемент сектори доимий китобхони Мадрахимов Гаппар;

“Энг яхши оилавий китобхон” номинациясида Элбек Хайдаровлар оиласи ғолиб бўлди ва ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
          Байрамнинг асосий иштирокчилари – олий ўқув юртлари талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари АКМ томонидан ўтказилган интеллектуал викториналарда катта қизиқиш билан қатнашдилар. Викторина саволларига тўғри жавоб берган энг фаол иштирокчилар “Фарғона” нашриёти томонидан  совғалар билан тақдирландилар.

“Китоб байрами” доирасида  “Мен ўқишни севаман” акцияси ўтказилди.

20170526_094203 20170526_085314 20170526_092302 20170526_094025

20170526_092636 20170526_094624 20170526_090308 20170526_090606 

 


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100