Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир.  06.06.2017 16:20

   2017 йил 2 июнь куни Марғилон тарихи музейида Марғилон шаҳрининг 2010 йиллигига бағишланган “Қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Марғилон педагогика коллежининг жисмоний тарбия йўналиши ўқувчилари ва музей ходимлари иштирок этдилар.

   Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларда она юртни севиш ва ифтихор ҳиссини уйғотиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш.

   Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ўлкашунослик сектори томонидан  “Улуғлар бешигин тебратган шаҳар” номли китоб кўргазмаси тайёрланди. Сектор мудири С. Юсупова кўргазмага тақдим этилган нашрларга шарҳ берди. Кўргазмада 18 номдаги Марғилон тарихи, зиёратгоҳлари, ҳунарманд ва санъаткорлари ҳақида китоблар, Марғилон шаҳрига бағишланган шеърий тўпламлар жой олди.

   Музей ходими С. Хаджаева тадбир қатнашчилари учун музей заллари бўйлаб экскурсия ўтказди. Экскурсия давомида антик ва ўрта асрлар даври, Иккинчи жаҳон уруши ва мустақиллик даврига оид экспонатлар билан таништирди ва Марғилон тарихи ҳақида сўзлаб берди.

    Тадбир иштирокчилари китоб кўргазмасига тақдим этилган нашрлар орқали Марғилон шаҳри ҳақидаги адабиётлар тўғрисида маълумотга эга бўлдилар ва ўтказилган экскурсиядан ўз она шаҳарларининг тарихи ҳақида билим олдилар.

    марг ск 1 марг ск маргилан


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100