Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  07.06.2017 16:36

    2017 йил 7 июнь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун  “Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги  Қонунининг мазмун-моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар”  мавзусида маънавият соати ўтказилди.

   Тадбирни ахборот технологиялари бўлими мудири Р. Таджибоев олиб борди ва Ўзбекистоннинг    Биринчи Президенти Ислом Каримов ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалиётга самарали татбиқ этилган илғор ғоя ва ташаббусларнинг муаллифи, ёшларга ғамхўр ва меҳрибон раҳнамо бўлганлиги, биринчи Президент раҳнамолигида болалар ва ёшларга оид 22 қонун, 27 фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 46 қарори ҳамда 200 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, Олий Мажлис томонидан болалар ва ёшлар ҳуқуқларига оид 10 га яқин халқаро шартномалар ратификация қилингани ушбу йўналишдаги ишларда муҳим ҳуқуқий асос бўлаётганини таъкидлади.

    Айниқса, 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун асосида ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилгани, аммо давр тараққиёти ушбу қонун нормаларини бугунги кун талаблари асосида янада такомиллаштиришни талаб этгани, шу нуқтаи назардан мазкур қонунни янада такомиллаштириш, замон руҳига мослаш мақсадида 2016 йил 14 сентябрда  парламент томонидан янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигини маълум қилди.

    4  боб, 33 моддадан иборат қонунда ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсад ва тамойиллари, ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси, таълим олиш ҳуқуқи, иқтидорли ёшларга нисбатан давлат кўмагини амалга ошириш каби долзарб масалалар қамраб олинган. Унда очиқлик ва шаффофлик, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштироки, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятлар устуворлиги, ёшларнинг камситилишига йўл қўймаслик ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида белгиланди. Бу бежиз эмас. Чунки ушбу тамойиллар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.

    Тадбир сўнггида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.


 

                                                             8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger Youtube_logo 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100