Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни ўрганиш.  19.07.2017 10:49

2017 йил 19 июль куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳиятини ўрганиш” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Тадбирда вилоят ахборот-кутубхона марказичд19 ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни ахборот технологиялари бўлими ходими Ш.Ахмедов олиб борди ва ушбу Фармон 2017 йил 30 июнда ПФ-5099 сон билан қабул қилинганлигини айтиб ўтди. Кейинги йилларда ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатишнинг барча соҳаларига жорий этиш бўйича босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар ахборот хизматларини илгари суриш, “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва амалга ошириш, халқ билан мулоқот қилиш ва аҳолининг кундалик муаммоларини жойларда ўз вақтида ҳал қилишнинг самарали механизмларини яратиш имконини берганлигини таъкидлади.

Фармоннинг амалга оширилиши ахборот технологияларининг янада ривожланиши , АКТ соҳасида мутахассисларнинг иштирокини кенгайтириш, илмий-тадқиқот ташкилотларининг ҳамда олий таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш билан ҳамкорлигини таъминлаш учун зарур ташкилий техник ва иқтисодий шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш имконини бериши ҳақида гапириб ўтилди.  


 

                                                                  8ZWTR2LDTKNVe0jUavwb2g  1450342438_facebook  Telegram_Messenger

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100