Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Тинчлик – тўкинлик ва фаровонлик асоси” 6 август Бутунжаҳон ядро қуролларини тақиқлаш учун курашиш куни.  07.08.2017 10:08

   5 август 2017 йил куни АКМ хорижий тиллардаги адабиётлар ўқув залида “Тинчлик – тўкинлик ва фаровонлик асоси” номли суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатга ўқув залининг 28 нафар доимий китобхонлари қатнашди.Сухбатни АКМ хизмат кўрсатиш бўлими мудири М.Шакирова ўтказди.

   У 1945 йили Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом ядроли бомбаларни ташланиши ҳақида сўзлаб берди. Японияга ядровий ҳужум қилишдан олдин АҚШ бу қуролнинг ҳақиқий кучини билиш мақсадида, ўзининг жанубида жойлашган Янги Мексика чўлида уни имтиҳондан ўтказилгани ҳақида, синов натижалари муваффақиятли тугагандан сўнг  Япониянинг  Нагасаки  ва  Хиросима шаҳарларига ядровий бомба орқали ҳужум уюштириш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ҳақида сўзлаб бердилар. 1945 йил 6-августда тарихда биринчи маротаба Атом ядроли бомба инсонларда синаб кўрилди, АҚШ ҳарбий кучларига тегишли бўлмиш Боинг Б-29 самолёти орқали Хиросима шаҳрига ташланган „Кичкинтой“ (Литтле Бой) тахаллусли атом бомбаси, ерга етмасдан 500 метр баландликда портлайди.

    Шу куннинг ўзидаёқ портлаш 100000 одамни ҳаётдан олиб кетади. Орадан 2 кун ўтиб „Семиз“ (Фат ман) тахаллусини олган атом бомбаси Нагасаки шаҳрининг кулини кўкка совуради, шу куннинг ўзидаёқ 70000 киши ҳаётдан кўз юмади. Собиқ Совет Иттифоқи ва АҚШ ўзларининг ҳарбий иттифоқидаги бундай бўлинишлар ва сиёсий мустақилликка интилишдаги дадил қадамлар сабабини бу давлатларнинг ядро қуролига эгалигидан деб ҳисоблаб, 1968 йилда Ядро Қуролларини Тарқатмаслик Протоколини (инглизчада НПТ) таклиф қилишади. Бу протоколга дастлаб ядро қуролларига эга мамлакатлар ва 40та бошқа мамлакатлар имзо чекишади. Протокол 1970 йилдан бошлаб кучга киради. НПТда кўрсатилган чеклашларга қарамасдан дунёда ядро бомбалар ишлаб чиқарилиши ва уларнинг синовлари камайгани йўқ.

   Суҳбат давомида ушбу мавзуга бағишланган видео тасма кўрсатилди. Суҳбатда қатнашган барча китобхонларда кўтарилган мавзу катта қизиқиш уйғотди. Қатнашчилар “Тинчлик – бу барқарорлик ва ривожланиш , фаровонлик негизи” эканлилигига ишонч билдирдилар.

 зил зил2 зил1


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100