Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида семинар.  11.08.2017 13:42

    2017 йил 11 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказилди.

   Семинарда Ёзёвон, Тошлоқ, Қўштепа туманлари, Марғилон шаҳри коллежлари ва Фарғона АРМ ходимлари қатнашдилар, унда ахборот-кутубхона ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова, хизмат кўрсатиш бўлими мудири М. Шакирова, ахборот-библиография бўлими мудири Д. Мамадиева, ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова ва кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири И. Эрматова сўзга чиқди.

     Д. Раимова комплектлаш бўлими ҳужжатларини юритиш, китобларни қабул қилиш ва рўйхатдан чиқаришни расмийлаштириш, жойларда учраётган хато ва камчиликлар ҳақида гапириб ўтди ва қўлланмалар тарқатди.           

    Хизмат кўрсатиш бўлими мудири М. Шакирова “Ахборот-кутубхона муассасаларида кўргазмали тарғибот турлари” мавзусида тақдимот намойиш этди. Унда кўргазмали тарғибот турлари,  кўргазмани ташкил қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

     Кейинги мавзуни ахборот-бибилография бўлими мудири Д. Мамадиева давом эттирди. У семинар қатнашчиларига “Библиографик тавсиф қоидалари” ҳақида маълумот берди. Д. Мамадиева ахборот-ресурс марказларида библографик тавсиф қоидаларига амал қилинмаётгани, каталог ва картотекаларнинг юритилиши қониқарли аҳволда  эмаслиги  ҳақида таъкидлади ва бу борада тавсиялар берди.  Семинар қатнашчиларига шу мавзу юзасидан тайёрланган услубий қўлланмалар тарқатилди.

    Ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова кутубхонада ўлкашунослик бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапирди. У кутубхоначиларга ўзлари истиқомат қилиб келаётган  ҳудуд тарихи, у ерда яшаган ва яшаб келаётган таниқли инсонлар, тарихий ёдгорликлар, корхоналар ҳақида маълумотларни йиғиб боришлари, ҳар бир кутубхонада ўлкшунослик картотекаси ва ўлкага доир китоб кўргазмаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

       АКМнинг ҳужжатларни сақлаш бўлими мудири И. Эрматова АРМларда иш ва меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, фонд билан ишлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди.

   семинар1 семинар3 семинар семинар5

       Ҳар бир маърузачи ўз чиқишларида слайдлардан фойдаландилар.

   Семинар қатнашчилари ўзлари фаолият кўрсатаётган марказлардаги мавжуд муаммолар билан ўртоқлашишди ва ҳар бир мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100