Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

«Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси» унвони учун ахборот-кутубхона муассасаси ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танлови.  16.08.2017 12:13

 2017 йил 15 август куни вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” унвони учун ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танловнинг 2- вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирок этиш учун вилоят ахборот-кутубхона муассасаларидан жами 20 та буюртма тушди. Танлов Низомига кўра танловнинг 1-шаҳар, туман босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган ахборот-кутубхона мутахассислари қатнашдилар.

     IMG_0802     IMG_0816

Мусобақа 3 турда бўлиб, қатнашчилар 1- уй вазифаси шартида танлов иштирокчиси билан танишув, таништирилаётган ахборот-кутубхона муассасастўғрисида ахборот, иштирокчи томондан қандай лойиҳа, хизматлар, тадбирлар ташкил этилганлиги, ахборот-кутубхона муассасасининг  фойдаланувчиси бўлишнинг 5 сабаби ва материални профессионал тарзда баён этиш бўйича беллашдилар.

2-турда танлов қатнашчилари ахборот-кутубхона соҳасига оид ҳамда умумий ақл-заковатини аниқлаш мақсадида тузилган 65 та  тест саволларига жавоб бердилар.

3 -турда танлов қатнашчилари ўзларининг мутолаа қилган 10 та бадиий асарлардан ташкил топган “Менинг адабий танловим” бадиий адабиётларнинг тавсия шарҳи орқали оғзаки чиқиши шарти билан беллашдилар.   

Танловнинг 3 та тур бўйича энг юқори балларни қўлга киритган иштирокчилардан танловнинг 3-республика босқичида иштирок этиш учун Ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги жамоа саралаб олинди:

Азиза Сайдалиева, Фарғона Политехника Институти ахборот-ресурс маркази илмий-услубият бўлими ходими;

Назира Тўхтасинова, Фарғона тумани ижтимоий -иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи    ахборот-ресурс маркази филиал мудири;

Шахзода Омонова, Тошлоқ тумани ахборот-ресурс маркази 1-тоифали кутубхоначиси;

Миролим Марахимов, кўзи ожизлар махсус кутубхонаси 1 тоифали кутубхоначиси;

Навруз Саломов, вилоят ахборот-кутубхона маркази электрон ўқув зали сектори мудири – ғолиб деб топилди ва 3-босқичда қатнашиш учун тавсия этилди.

Ғолибларни табриклаймиз ва танловнинг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашларини тилаб қоламиз.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100