Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Кутубхона ходимлари малакасини ошириш” мавзусида семинар  17.08.2017 15:31

   Фарғона вилоятининг шаҳар ва туман АРМлари ишини яхшилаш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида 2017 йил 17 август куни “Кутубхона ходимлари малакасини оширишг” мавзусида семинар ўтказилди.
   Семинарда ўрта махсус касб-ҳунар таълими Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси, фалсафа фанлари номзоди, доцент Б. Т. Холматова, Фарғона, Олтиариқ, Риштон туманлари ва Фарғона шаҳри АРМ ходимлари қатнашдилар.

20170817_103958           20170817_113847          
   Унда ахборот-кутубхона ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова, кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири И. Эрматова, ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова, хизмат кўрсатиш бўлими мудири М. Шакировалар сўзга чиқдилар.
   Д. Раимова комплектлаш бўлими ҳужжатларини юритиш, китобларни қабул қилиш ва рўйхатдан чиқаришни расмийлаштириш, жойларда учраётган хато ва камчиликлар ҳақида гапирди.
   Кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири И. Эрматова АРМларда фондни сақлаш қоидалари, иш ва меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, фонд билан ишлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди.
   Кейинги мавзуни ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова кутубхонада ўлкашунослик бўйича қилинадиган ишлар: китоб кўргазмасини ташкил этиш, библиографик қўлланмалар тузиш, картотека билан ишлаш ва тавсиф қоидалари ҳақида гапирди.

    20170817_113009        20170817_095810

   Хизмат кўрсатиш бўлими мудири М. Шакирова “Ахборот-кутубхона муассасаларида кўргазмали тарғибот турлари” мавзусида тақдимот намойиш этди. Унда кўргазмали тарғибот турлари,  кўргазмаларни ташкил қилиш юзасидан тавсиялар берди.
   Тадбир сўнгида ҳудудий бошқарма бош мутахассиси Б. Т. Холматова сўзга чиқиб, семинарда кўрилган мавзулар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди. У  намунали кутубхоналарда кўчма семинарлар ўтказишни таклиф қилди. АКМ ходимлари томонидан берилган тавсиялар кутубхоначилар ишида самара беришини айтди ва семинар ташкилотчиларига  миннатдорчилик билдирди.
   Семинар баҳс-мунозара тарзида ўтди. Тадбирда 50 нафар кутубхоначи қатнашди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100