Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Кутубхона ходимлари малакасини ошириш” мавзусида семинар  18.08.2017 16:17

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туман АРМлари ишини яхшилаш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида кутубхоначилар учун семинарлар ташкил этилди. 2017 йил 18 август куни “Кутубхона ходимлари малакасини оширишг” мавзусида навбатдапги семинар ўтказилди.

Семинарда Бувайда, Данғара, Фурқат, Ўзбекистон туманлари ва Қўқон шаҳри АРМ ходимлари қатнашдилар.

Биринчи бўлиб ахборот-кутубхона ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д. Раимова сўзга чиқиб, “Ахборот-кутубхона муассасаларида кутубхона ва ахборот ҳужжатларини коплектлаш” мавзусини ёритиб берди. У китобларни қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришда расмийлаштириладиган ҳужжатлар, комплектлаш бўлими ҳужжатларини юритишда АРМларда  кўп учрайдиган камчиликлар ҳақида гапирди ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берди.

Хизмат кўрсатиш бўлими мудири М. Шокирова “Ахборот-кутубхона муассасаларида кўргазмали тарғибот турлари” ҳақида маълумот берди. У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, китобхонларга қандай кўргазмалар кўпроқ ёқишини, қайси кўргазма турлари кўпроқ самара беришини айтди ва АРМ шароитида самара берадиган кўргазма турлари ҳақида тавсиялар берди.

“Ахборот-кутубхона муассасаларида ўлкашунослик ишларини юритиш”мавзусида ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова сўзга чиқди. У кутубхонада ўлкашунослик бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапириб, ҳар бир АРМда, албатта, ўлкашуносликка оид китоб кўргазмаси ва картотека ташкил этиш, библиографик қўлланмалар тузиш, оммавий тадбирларда маҳаллий шоирлар, спортчилар, фермерлар ва бошқа фидойи инсонлар билан учрашувлар уюштиришни тавсия қилди.

Ахборот-бибилиография бўлими мудири Д. Мамадиева эса “Библиографик тавсиф қоидалари” мавзусини ёритиб, каталог ва картотекаларни ташкил қилиш ва улар билан ишлаш ҳақида гапириб ўтди.

Кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири И. Эрматова “Кутубхонада иш ҳужжатларини ташкил этиш ва юритиш” мавзусида семинар қатнашчиларига АРМларда фондни сақлаш қоидалари, иш ва меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, фонд билан ишлашда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди.

  photo_2017-08-18_19-05-16photo_2017-08-18_19-05-46 photo_2017-08-18_19-06-10 
Сўзга чиққан ҳар бир маърузачи слайдлардан фойдаланган ҳолда ўз мавзуларини ёритиб берди. Семинар сўнггида қатнашчилар ҳар бир мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар қатнашчиларига ўтилган мавзулар бўйича қўлланмалар тарқатилди. Тадбирда 68 нафар кутубхоначи қатнашди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100