Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби:

8:00 дан 18:00 гача

Тозалик куни:

ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

 

янгиликлар

« Back

“Кутубхона ходимлари малакасини ошириш” мавзусида семинар  18.08.2017 16:17

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туман АРМлари ишини яхшилаш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида кутубхоначилар учун семинарлар ташкил этилди. 2017 йил 18 август куни “Кутубхона ходимлари малакасини оширишг” мавзусида навбатдаги семинар ўтказилди.

Семинарда Бувайда, Данғара, Фурқат, Ўзбекистон туманлари ва Қўқон шаҳри АРМ ходимлари қатнашдилар.

Биринчи бўлиб ахборот-кутубхона ҳужжатларини комплектлаш бўлими мудири Д.Раимова сўзга чиқиб, “Ахборот-кутубхона муассасаларида кутубхона ва ахборот ҳужжатларини коплектлаш” мавзусини ёритиб берди. У китобларни қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришда расмийлаштириладиган ҳужжатлар, комплектлаш бўлими ҳужжатларини юритишда АРМларда  кўп учрайдиган камчиликлар ҳақида гапирди ва уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берди.

Хизмат кўрсатиш бўлими мудири М.Шакирова “Ахборот-кутубхона муассасаларида кўргазмали тарғибот турлари” ҳақида маълумот берди. У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, китобхонларга қандай кўргазмалар кўпроқ ёқишини, қайси кўргазма турлари кўпроқ самара беришини айтди ва АРМ шароитида самара берадиган кўргазма турлари ҳақида тавсиялар берди.

“Ахборот-кутубхона муассасаларида ўлкашунослик ишларини юритиш” мавзусида ўлкашунослик сектори мудири С.Юсупова сўзга чиқди. У кутубхонада ўлкашунослик бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапириб, ҳар бир АРМда, албатта, ўлкашуносликка оид китоб кўргазмаси ва картотека ташкил этиш, библиографик қўлланмалар тузиш, оммавий тадбирларда маҳаллий шоирлар, спортчилар, фермерлар ва бошқа фидойи инсонлар билан учрашувлар уюштиришни тавсия қилди.

Ахборот-бибилиография бўлими мудири Д.Мамадиева эса “Библиографик тавсиф қоидалари” мавзусини ёритиб, каталог ва картотекаларни ташкил қилиш ва улар билан ишлаш ҳақида гапириб ўтди.

Кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими мудири И.Эрматова “Кутубхонада иш ҳужжатларини ташкил этиш ва юритиш” мавзусида семинар қатнашчиларига АРМларда фондни сақлаш қоидалари, иш ва меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, фонд билан ишлашда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берди.

  photo_2017-08-18_19-05-16photo_2017-08-18_19-05-46 photo_2017-08-18_19-06-10 
Сўзга чиққан ҳар бир маърузачи слайдлардан фойдаланган ҳолда ўз мавзуларини ёритиб берди. Семинар сўнггида қатнашчилар ҳар бир мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Семинар қатнашчиларига ўтилган мавзулар бўйича қўлланмалар тарқатилди. Тадбирда 68 нафар кутубхоначи қатнашди.


 

                                                             ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу youtube gif                                                                                                                                          ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу instagram gif                                                                                                                                         ÃÂšÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу facebook gif                                                                                                                                          ÃƒÂÃ‚šÃÂ°Ã‘€Ñ‚инки по запросу телеграм gif

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
O'zbekiston matbuot va axborot agentligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100