Kirish Ro'yxatga olish
 
 
Яндекс.Погода

Манзил:
Ўзбекистон,  
Фарғона ш.,
Маърифат кўчаси 31 А

Телефонлар:
(+998 73) 244-00-56
(+998 73) 244-12-86

Кутубхонанинг иш тартиби: 8:00 дан 18:00 гача

Дам олиш куни: душанба.

Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси

Безымянный

images

instagram-takipci-sa-d633cabe2c6ed376e016

 

 

 

telegram

 

 

 

янгиликлар

« Back

“Сўз санъати заргари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  15.09.2017 13:08

2017 йил 15 сентябрь  куни умумий ўқув зали секторида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Сўз санъати заргари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни сектор кутубхоначиси Нилуфар Мадарипова олиб борди ва  17 сентябрь куни юртимизда Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланишини маълум қилиб, ёзувчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳор ўзбек халқининг ҳаёти, инсоннинг ички ва руҳий ҳолати тўғрисида ўлмас асарлар яратди.

Табдир бошида Раҳмон Қўчқорнинг  "Ҳайрат" муаллифлик кўрсатувидан буюк сўз устаси Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган  ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильмда ёзувчининг ёшлиги, бадиий меросининг энг сара асарлари “Синчалак” қиссаси, “Анор”ҳикояси,”Сароб” романи ҳақида қизиқарли лавҳалар тақдим этилди. Абдулла Қаҳҳор адабиётга шоир сифатида кириб келган, кейин ҳикоянавис сифатида шуҳрат қозонган улкан адиб бўлибгина қолмай, публицист, қисса ва романнавис, сатирик комедия ва лирик драматург, журналист ва таржимон ҳамда сўз санъаткоридир.

             очз   очз1   очз2

Н. Мадарипова  А.Қаҳҳорнинг асарлари бугунги кунда ҳам китобхонлар томонидан севиб ўқилиши, унинг асарлари ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этаётганлиги ҳақида гапириб, адиб ижодига бағишланган “Сўз санъати заргари” китоб кўргазмасидаги нашрларга  шарҳ берди.

Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.


 

Ишонч телефони:

Icon_512x512-75(31)

(0373)-244-12-86

 

ЭДД

 

фойдали манбалар
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Фарғона филиали ТАТУ Фарғона филиали
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
 
INTER-PRESS информационное агенство
Рейтинг@Mail.ru Rambler's Top100